Latest news

18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  0 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6

Андро Гиоргадзе: «Суперлигада ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин» News

Андро Гиоргадзе: «Суперлигада ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин»

Суперлигада дебют учрашувида гол урган, дастлабки икки турда ҳимояда Аслиддин Тоштемиров билан ажойиб тандем ҳосил қилган Андро Гиоргадзе мавсумга тайёргарлик, Суперлиганинг даражаси ва бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қўқон-1912» жамоаси янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди?

Мавсумга анча яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Жамоа ҳар томонлама яхши йиғин ўтказди деб ўйлайман. Янги мавсумга яхши натижа кўрсатишни мақсад қилганмиз. Умид қиламанки, яна бир нечта турдан сўнг жамоа анча шаклланган ҳолда бўлади ва биз янада яхшироқ ўйин кўрсатамиз. Менимча, мавсум биз учун яхши ўтади.

Суперлиганинг дастлабки икки тури ортда қолди. Суперлига ва Пролига даражалари ўртасидаги фарқ қандай экан?

Суперлиганинг даражаси Пролиганикидан анча баландроқ. Бу ерда жамоалар анча тез ҳаракат қилишади. Суперлигада ҳар бир хато жамоага қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун, ҳар бир учрашувда баҳс якунига қадар диққатни йўқотмаслик керак. Ҳеч бир баҳс ўткинчи бўлмайди, ҳар бир учрашувда максимал тайёргарлик кўриш керак. Суперлига умуман бошқа даража экан.

Дебют учрашувдаги голингиз ҳақида...

Бу жуда ёқимли ҳис туйғу бўлди. Мен доим жамоага ёрдам беришга интиламан. Ушбу баҳсда голим билан жамоага ёрдам бера олганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам ҳар бир учрашувда жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қиламан. Суперлигада яна гол уриб, жамоамнинг ғалабасига ҳисса қўшишни истайман.

Ушбу мавсум учун умумий режаларингиз қандай? Ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?

Асосий мақсадим учрашувларда максимал ҳаракат қилиш, «Қўқон-1912» жамоасига ҳар бир учрашувда ёрдам бериш. Турдан турга ўсишни истайман. Шунингдек, мавсум давомида кўпроқ гол уриб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман. «Қўқон-1912» жамоаси фақат олға интилишини ва кўплаб ғалабаларни қўлга киритишини истайман. Йил давомида мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб, яқин йиллар ичида «Қўқон-1912» жамоаси совринли ўринларга курашадиган жамоа бўлишини хоҳлайман.

Бўлажак учрашув ҳақида...

«Шўртан»га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Улар дастлабки икки турда бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Уларнинг қўллаб туришлари бизни янада кучлироқ ўйин кўрсатишимизга ундашмоқда. «Шўртан»га қарши учрашувда ҳам уларни «Марказий» стадионни тўлдириб туришларини истаб қолардим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика