Latest news

21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  1 21:10Саудия Арабистони. "Ал Раед" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  3 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:10"Навбаҳор"нинг БААда ўртоқлик ўйинлари ўтказадиган барча рақиблари маълум  2 19:52Расман: Мирко Йеличич - "Олимпик" бош мураббийи!  3 19:33"Барселона" етакчиси билан шартномани 2030 йилгача узайтирди  5 19:04"Боруссия" ўзига янги бош мураббий топди  5 18:29Мадриддаги "фантастик тўртлик"  80 18:00Расман: "Ал Иттифоқ" клуби Жеррардни истеъфога чиқарди   10 17:38Эшитдик-да! "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор" футболчисини ўз сафига қўшиб олди  30 17:23"Қизилқум" ва "Хоразм" муроса кўчасини танлашди   3 17:01Эшитдик-да! "Олимпик"нинг янги бош мураббийи маълум  6 16:05Тибо Куртуа: "Биз қўрқадиган рақиб йўқ. Қолганлар биздан қўрқсин — ЕЧЛ плей-офф босқичи бошланди"  88 15:22Гвардиола "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ"   7

Андрей Шипилов: "Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди" News

Андрей Шипилов: "Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Мавсумнинг 12та тури ортда қолди. Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор. Қўқонликлар ўз олдига юқори мақсадларни қўйганликларини эштдим. Бизда ҳам ўз режаларимиз, мақсадларимиз бор. Биз ҳар бир ўйинга футболчиларни яхши тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. Айтиш жоизки, бугун ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Футболчиларга раҳмим келади. Улар шундай шароитда ҳам майдонга тушишмоқда. Барча футболчилар ўз саломатлигига таваккал қилишди. Майдон четида туриб яратгандан хеч қайси футболчи жароҳат олмаслигини сўраб турдим.Футболчилар ҳаракат қилмади демаган бўлардим. Қўлидан келганича ҳаракат қилишди.

Бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз даражадасида ўйнай олишмади. Ҳолбуки биз ғалаба қозонган бўлсак ҳам ўйиндан кўнглим тўлмади. Бугун шогирдларим кичик мўъжиза яратишди. Пандемиянинг биринчи танаффусига қадар барчаси яхши эди. Иккинчи танаффусдан яхши ҳолатда чиқдик деб бўлмайди, тўғри сафарда "Локомотив" ва "Андижон"ни ютдик. Ҳозир футболчилар кичик қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Футболчиларнинг тикланиши мураккаб кечаётганини таъкидлаган бўлардим. Уларга осон деб бўлмайди. Иккита сафар учрашуви анча қийин кечди. Барқарорсизлик йўқ деган фикрдан йироқман.

Ҳозир мен чемпионатда яна танаффус бўлиб қолишидан қўрқяпман. Юзага келадиган ҳар қандай танаффус футболчилар учун оғир бўлади. Учинчи танаффус керак эмас, деб ҳисоблайман. Бундан буёғига тўхталишларсиз мавсумни якунлашни истайман", - дейди Андрей Шипилов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика