Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  0 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  26 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   41 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Андрей Микляев: "Янги мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз" News

Андрей Микляев: "Янги мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Андрей Микляев ва Икром Алибоев иштирок этди.

"Янги мавсум билан барчани табриклайман. Эртанги баҳсда ғалаба қозонишни истаймиз. Айтишадику қандай бошласанг шундай давом этади. Умид қиламанки "Ал Ваҳда"ни мағлуб эта оламиз", - дейди Андрей Микляев.

"Ал Ваҳда" жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга бўлган жамоа. Гарчи легионерларини Тошкентга олиб келмаган бўлса ҳам яхши савиядаги жамоа. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман", - дейди Икром Алибоев.

- Мураббийлар штаби "Ал Ваҳда"ни етарли даражада ўрганиб чиқдими?
- Клуб ҳақида тўлиқ маълумот бор. Жамоа ўз миллий чемпионатида 20тадан ортиқ ўйиндан ютқазмай келаётганини биламиз. Таркибида кучли легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳам бор.



- "Ал Ваҳда" сафида 3 нафар легионер футболчиси келмагани "Локо"га қанчалик фойда бўлади?
- Бу ҳақда умуман ўйламаяпмиз, бу уларнинг муаммоси. "Ал Ваҳда" сафида маҳоратли футболчилар етарли. Андрей Фёдоров ўз вақтида Джуджакни кузатган ва Россия клубларидан бирига ўтказиши мумкин бўлган. Ҳужумда аргентиналик футболчиси бор, ҳимояда кореялик ўйинчси бор. Улар Тошкентга келмади? Нима ҳам дердим жароҳат футболнинг ажралмас қисми.

- Футболда мухлисларнинг далдаси қанчалик муҳим? Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз?
Икром Алибоев: - "Ал Ваҳда" билан ўйинга мухлислар келишини хоҳлаймиз. Бизнинг ҳам ўйинларимизда стадионимиз тўлишини истардик. 8000 минглик стадион эртага тўлса жуда ажойиб бўларди. Келинг, чиройли ўйин гувоҳи бўласиз. Насиб қилса ғалаба қозонамиз.


- "Ал Ваҳда" жамоасига қандай баҳо берасиз? Жамоа сафидаги муҳим ўйинчи ким?
- Бу жамоа жуда тартибли ўйнайди. Кўп гол урмаса ҳам ҳимояда ишончли ўйнаб натижага эришади. Муҳим ўйинчи? Ҳимояда кореялик футболчи, ярим ҳимояда Джуджак, ҳужумда аргентиналик футболчи. Қисқа қилиб айтганда яхши футболчилари кўп.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика