Latest news

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  8 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

Андрей Микляев: "Кризонинг трансфери хатомиди? Билмайман" News

Андрей Микляев: "Кризонинг трансфери хатомиди? Билмайман"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
"Эртанги ўйиннинг муҳимлигини тушуниб турибмиз. Эртага очко йўқотмаслигимиз керак, шунда гуруҳда курашни давом эттирамиз. Эртага гол уриб гол ўтказмасликка уринамиз. Сафардаги баҳсда 0:2 ҳисобида ютқаздик, у ерда рақиб биздан катта устунлик қилди демаган бўлардим. Шунчаки улар вазиятлардан фойдаланишди", - Андрей Микляев.

"Қийин ўйин кутиб турибди. Чунки жамоаларнинг очколари бир бирига жуда яқин. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз", - дейди Икром Алибоев.

- Бу мавсумда "Локомотив"га нима етишмаяпти.
- Омад етишмаяпти. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Эртага худо хоҳласа ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
- Шуҳрат Муҳаммадиев ва Саламат Қутибоевнинг жароҳатлари бор. Улар эртага майдонга тушишмайди. Тимур Кападзе эса сўроқ остида.

- Эртага "Локомотив" икки ҳужумчи билан ўйнаши мумкинми?
- Барча нарса бўлиши мумкин. Аммо ҳозир барчасини айта олмайман. Рақиб аутлар вақтида жуда самарали ҳаракат қилишади. Уларда аут худди бурчак тўпидек бўлади.

- Эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб қувватлаш акцияси амалга оширилади. Бу борада фикрларингизни билдирсангиз.
Икром Алибоев:
- Эртанги баҳсга барчани чорлаб қоламан. Биринчидан улар олган чипта пуллари хайрия йўлида амалга оширилади. Иккинчидан чиройли ўйин кўришади деб ўйлайман.

- Кризонинг трансфери хато эдими?

- (кулади) билмайман. Ҳозирча Бикмаевга рақобатда ютқазмоқда.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика