Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  2 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Андрей Микляев: "Бугун кўплаб ёшларнинг ўйинини кузатиб олдик" News

Андрей Микляев: "Бугун кўплаб ёшларнинг ўйинини кузатиб олдик"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Натижадан кўнглим тўлди. Бугунги ўйинда бир қатор ёш футболчиларнинг ўйинини кузатиш имкониятига эга бўлдик. Тезкор голларимиз ўйин тақдирини ҳал этди. Учрашувнинг қолган қисмида эса баъзи бир режаларимизни синаб кўрдик. Муҳими ғалаба қозондик ва бу нарса "Ал Наср"га қарши учрашув олдидан жамоамизга яхши кайфият тақдим этади. Темурхўжа Абдухолиқовнинг йўқлигига келсак, унда кичик жароҳат бор эди. Шу боис уни муҳим баҳс олдидан асардик. Шунингдек, Кападзе ва Олег Зотеев ҳам бугун ўйнамади ва уларда ҳам микро жароҳат бор. Нега ҳужумчиларни тўлиқ ўйнатмаяпмиз? Чунки олдинда муҳим ўйин бор. Агарда олдинда ОЧЛ доирасидаги учрашуви бўлмаганида, балки Марат Бикмаевга ҳам тўлиқ ўйнашига имкон берардик. Шунда бизда ҳам покер ва хет-трикларни кўрармидик. Ёшлар жамоамиз айни пайтда бизнинг энг оғриқли нуқтамиз. Раҳбарият ҳам бунга жиддий ёндошиб, катта эътибор қаратмоқда. Ўйлайманки, келажакда ёшлар жамоамиз ҳам яхши натижаларни қайд этишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика