Latest news

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  2 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  6 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  22 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  15 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

Андрей Микляев: "10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди" News

Андрей Микляев: "10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди"

"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

- Бугун бизда ўйин руҳи умуман йўқ эди. Муаммо нимада билмадим. Ўйлашимча, муаммо клубда. Футболчиларда хоҳиш, истак йўқ эди. Барча бир-биридан хафадек кўринди. Аммо ҳаракат қилдик. Футболчиларим ўйнашни исташмади.

- Ҳимоядаги муаммолар, дарвозабон хатолари яққол кўзга ташланди.
- Мен барчасини айтдим. Ҳеч ким ўйнашни истамади, бу яққол сезилди. Нима муаммолигини айта олмайман. Менимча, футболчиларнинг ҳаётида муаммолари бор.

- Жамоанинг молиявий муаммолари борми?
- Ҳа, бор. Муаммолар кўп. Бироқ бу гап мен учун эмас. Мен фақатгина машғулотлар тизимига жавоб бераман.

- "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин қандай муаммолар бор эди?
- Биринчидан, таркибда муаммолар. Кўплаб футболчиларимизда ички муаммолар бор. Бир футболчимиз жароҳатланган. Марказимиздаги футболчилар сафимизда эмас. Ғофуровнинг ўйинда йўқлиги яққол сезилди. Шундан кейин биз қўл остимиздаги футболчиларимиз билан ўйнашга мажбур бўлдик. 10-11 нафар футболчи доимо жамоани барча муаммолардан олиб чиқиб кета олмайди. Ҳаттоки, айрим вақтларда алмаштиришларга ҳам қийналаман. 10-11 нафар футболчи билан бир мавсумни ўтказиб бўлмайди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика