Latest news

07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  35 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  7 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69

Андрей Фёдоров: "Умид қиламанки, кейинчалик чиройли ўйин кўрсатиш учун ажойиб қадам ташладик" News

Андрей Фёдоров: "Умид қиламанки, кейинчалик чиройли ўйин кўрсатиш учун ажойиб қадам ташладик"

"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Натижадан мамнунман. Биринчи турдаги мағлубиятдан кейин руҳий ҳолатимизни бироз тиклаб олдик. Шу боисдан иккинчи бўлимда ўзимиз кутган ўйинни оз бўлса-да кўрсата олдик. Биринчи бўлимда эса барчаси биз ўйлагандек бўлмади. Аммо шуни айта оламанки, рақиблар эмас, биз ўз вазифаларимизни ўзимиз қийинлаштирдик. Иккинчи бўлимда гол урганимиздан кейин ишимиз бироз осонлашди. Олдиндаги муҳим ўйинлар бор. Бугун керакли бўлган уч очкони қўлга киритдик. Умид қиламанки, кейинчалик чиройли ўйин кўрсатиш учун ажойиб қадам ташладик.

Анзур Исмоилов қанчалик маҳоратли ҳимоячи эканлигини яхши биласиз. У яқинда термадан келди. Миллий жамоада ўйин бироз бошқачароқ, ҳимояланиш услуби бошқачароқ. Бу ердаги ўйин эса термадагидан кескин фарқ қилади. Шу факторларни ҳам ҳисобга олиш керак. Жавоҳир Илёсовни ҳам кўпчилик яхши билади. Биз унинг маҳоратига шубха қилмаётганимиз учун асосий таркибда тушуряпмиз. Умид қиламанки, Жавоҳир ҳам бизнинг темпга мослашиб кетади.

Тимурхўжа Абдухолиқов: - Авваламбор, "Навбаҳор" жамоасини табриклайман. Улар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Чемпионат доирасида ўз майдонимизда ҳар доим ҳам бундай темпдаги ўйинлар камдан кам бўлади. Жамоанинг ўйини анчагина шаклланган. Биринчи бўлимда улар бизни қийин аҳволга солиб қўйишди. "Навбаҳор"га омад тилайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика