Latest news

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  30 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  38 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  383 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти" News

Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти"

17 августдан иккинчи бор Суперлига ўйинларига рестарт берилади.

"Локомотив" 10-тур учрашувини АГМКга қарши "Бунёдкор" стадионида ўтказади. Хабарингиз бор, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда нейтрал стадионларда бўлиб ўтади. Рестартга оз қолганда "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди. 


Суперлига рестартига тайёргарлик ҳақида

- Ўйинларга тайёргарлик кўриш осон бўлмаяпти, чунки баъзи сабаларга кўра тез-тез режаларимиз ўзгариб турибди. Аввало инсонлар соғлиғи биринчи ўринда эканини жуда яхши тушуниб турибмиз. Бир нечта футболчиларимиз коронавирусга чалиниб, тузалиб ҳам бўлишди. Бу эса кишини хурсанд қилади. Қўлдан келганча жамоани бир хил савияга кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик: "Бухоро" ва биринчи лига клуби "Рубин"га қарши. Бу ўйинлар орқали жамоа ҳолатини яна бир бор кўриб олдик.


Жамоадан кетганлар ҳақида 

- Уч нафар футболчи билан хайрлашдик. Булар - Игнатий Нестеров, Ойбек Қиличев ва Даврон Ҳошимов. Албатта, асосий таркиб аъзоси билан хайрлашиш ҳар доим қийин бўлган ва бу футболчиларнинг йўқлиги барибир ўз таъсирини кўрсатади. Лекин биз мавжуд таркиб билан олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. 


Жамоага янги футболчилар келиши ҳақида 

- 10 августдан ёзги трансфер ойнаси очилди. Лекин кимдир келадими-йўқми, бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Барчаси клуб раҳбарияти билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади. 


Суперлигада навбатдаги рақиб ҳақида

- АГМК яхши клуб. Бу жамоа ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин ҳозир уларнинг ҳолати ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. АГМК Суперлигада ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. Лекин ҳар қандай серия барибир якун топади. Балки биз билан ўйинда улар мағлубиятга учрар. 


Марказлашган чемпионат ҳақида 

- Ҳозирги шароитда буни тўғри йўл деб ўйлайман. Чунки падемия сабаб кўп жойларда чемпионат марказлашган тартибда ўтказиляпти. Энг муҳими, ўйинларни ўтказиш, бу ҳар ҳолда умуман ўйнамагандан яхшироқ. Футбол ичидагиларнинг ўз севимли ишлари билан шуғулланиши - энг яхши нарса.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика