Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Андрей Фёдоров: "Локо"га ўхшаб ўйнашимиз учун ўша савиядаги футболчиларимиз бўлиши керак" News

Андрей Фёдоров: "Локо"га ўхшаб ўйнашимиз учун ўша савиядаги футболчиларимиз бўлиши керак"

"Локомотив" - “Нефтчи” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида фикр билдирди

"Ўйинга изоҳ беришга ҳожат йўқ. Чемпионатнинг учинчи тури, "Насаф"га қарши кубок ўйини... Ўйин бошида гол ўтказиш касаллигига дуч келганмиз. Лекин, ҳеч қайси ўйинда бундай йирик ҳисобда ютқазмагандик. Афсуски, чемпионатни мана шундай омадсиз бошладик", дея сўз бошлади мураббий.

Дарвозабонларимиз ўз ўйинларини намойиш эта олмаяптилар. Ўтган мавсумдаги посбонларимиз жамоага катта ёрдам бергандилар.

Ўткир Юсупов? Унда тажриба бор. Бу борада жавоб қайтаришим қийин. Дарвозабонлар бўйича мураббий билан маслаҳатлашамиз. Ўйинларни таҳлил қиламиз ва шундан сўнг ким дарвозада туришини ҳал қиламиз.

"Локомотив"га ўхшаб ўйнаш учун шу савиядаги футболчиларимиз бўлиши керак. Ҳозирча, қўл остимиздаги имкониятлардан фойдаланиб турамиз.

Тўпни олганимиздан сўнг уни тезда олдириб қўймоқдамиз. Бу бизнинг муаммомиз. Айнан шу нарса бизга қимматга тушмоқда деб ўйлайман.

"Насаф"га қарши ўйиндаги мағлубият? Мен учун 1:4 ҳисобидаги натижа кутилмаган бўлди. Чунки, қаршиликлар бунча голли вазиятлар юзага келтиришмаганди", дея ўз фикрларини якунлади Фёдоров.



Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика