Latest news

09:50МЮ ёздаги илк йирик трансфер бўйича келишувга эришди  1 09:21Конте бир қарорга келди  5 08:52Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги учрашувдан сўнг нималар деди?  2 08:25Sofascore. БААдаги "ўзбек дербиси"да Ғаниев ва Эркинов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:58Sofascore. Мавсумдаги сўнгги учрашувда Шомуродов неча баҳо олди?  7 07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  1 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  11 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  3 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  1 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  23 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5

Андрей Фёдоров: "Катта вазифаларни бажара олдиган жамоа қуришда давом этамиз" News

Андрей Фёдоров: "Катта вазифаларни бажара олдиган жамоа қуришда давом этамиз"

"Насаф" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

УЧРАШУВГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ:
  Аслида биз қолган барча ўйинларни юқори савияда ўтказишимиз керак бўлади. Жамоамиз иккинчи даврани жуда ҳам паст даражада бошлаганига қарамай, сўнгги учрашувларда ўз ўйинимизни топиб олдик. Кучли жамоалардан кам эмаслигимизни исбот қилдик. Бундай муваффақиятли ўйинларнинг асосида, жамоанинг машғулотларда барча вазифаларни ситқидилдан, шижоат билан бажарилишида, деб биламан.Умид қиламизки чемпионатда қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз. Биз ҳар бир учрашувга талаб қилинган даражада тайёргарлик кўрамиз. “Насаф” билан ҳам жамоамиз  мураббийлар штаби белгиланган режага кўра  тайёргарлик олиб борди. Биз рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини  ҳисобга олдик.

УЧРАШУВ ХАҚИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ
: Бугунги ғалаба билан “Насаф”ни табриклайман. Учрашув тенг курашлар остида ўтди, баъзан ташаббус биз томонда бўлса, баъзан Қаршиликлар фаоллроқ бўлишди. Аслида бугунги  учрашув дуранг натижа билан тугаши керак эди. Мен ишонч билан айтаолманки, бугун футболчиларимиз камида бир очкога мос ўйин кўрсатишди. Бизга баъзи ҳолларда омад етишмади. Биз яратган ҳавфли вазиятлар етарли эди, лекин баъзи ҳолларда ҳужумчиларимизга маҳорат етишмади. Омад ҳам биздан юз ўгирди. Мен жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Биз, аста-секин, катта вазифаларни бажара олдиган жамоа қуришда давом этамиз. Аслида, агар  ҳақоний баҳо берадиган бўлсак, “Насаф” бу мавсумда биздан кучли. Буни бу йилги икки учрашув натижасига кўра, ҳамда жамоаларнинг эгаллаган ўринларидан ҳам билиб олиш мумкин. Фарғонада бўлиб ўтган биринчи даврадаги учрашув сингари, бугун ҳам “стандарт” вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Таймнинг сўнгги дақиқасида ўтказиб юборилган гол ҳар қандай жамоа руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатади. Футболчилар танаффусга бундай аламли, салбий  кайфият билан чиққанда, уларни ўзига келишига гап топиш қийин бўлади. Яхши ўйнаб туриб мағлубиятга ҳам учраш мумкин.

УЧРАШУВНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ

 АНДРЕЙ ФЁДОРОВ
: Одатда, мен бирон бир футболчини ажратишни  ёқтирмайман, чунки футболчи қанчалик кучли бўлмасин, бир ўзи футбол ўйнай олмайди. Мессига ҳам  шериклари қулай  вазият,  имконият яратиб бермаса, у бир ўзи ғалабага эришиши мумкин эмас. Лекин, шунга қарамай ҳар ким ўз вазифасини бажариш керак, агар журналист матбуот анжуманида бирон бир савол бердими, демак бу саволга жавоб олиш унинг учун керак ва мураббий имкон қадар саволни жавобсиз қолдирмаслика харакат қилади. “Насаф” жамоасида мен жамоавий ўйинни такидлаган бўлардим. Бу яхши кўрсаткич, ахир футбол жамоавий спорт тури, бокс ёки кураш бўлса, спортчи бир ўзи ғалаба қозониши мумкин.  Лекин шунга қарамай қаршиликлар орасида Эркин Бойдуллаевни алоҳида эътироф этган бўлардим. Бугунги учрашувда Геворкяннинг йўқлигини Бойдуллаев билдирмади ва жамоанинг ҳақиқий “мия”си эканлигини  исбот қилди. Барча ташаббусни ўз қўлига олди. “Нефтчи”да мен биронта ўйинчини алоҳида ажратмайман. Юқорида такидлаганимдай,  жамоамиздан  барча футболчиларни энг яхшилар қаторида кўраман.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ФИНАЛИ ХУСУСИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ: 
Ўзбекистон кубоги мавқейи, обўрси Ўзбекистон чемпионатдан пастроқ бўлса ҳам, лекин бутун дунёда бу мусобақага катта қизиқиш ва эътибор билан муносабатда бўлишади. Минг афсус биз кутилмаганда, бундай нуфузли мусобақанинг биринчи этапидаёқ  тарк этдик. “Насаф” эса бешинчи марта финалда ўйнашга  муносиб бўлди. Сўнги 5 мавсумда кетма-кет 4 марта финалга чиқиш ҳам  катта кўрсаткич. Шу мисолнинг ўзи кўрсатиб турибдики, “Насаф” қайсидир маънода “Кубок жамоаси”га айланиб келмоқда. Мураббий ОАВда бирон бир жамоага муҳлислик қилиши тўғри бўлмаса керак. Мен фақат “Нефтчи”га ишқибозлик қиламан. Агар чемпионат  жадвалига назар ташлаб ва бизнинг вазифга эътибор берсангиз, ўзингиз билиб оласиз, бизга қандай натижа кераклигини.  Лекин шунга ҳам қарамай, бу  учрашув  ўз номи билан Ўзбекистон кубоги финали, шунинг учун мен  ҳар иккала жамоага ҳам омад ва чиройли футбол тилаб қоламан.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика