Latest news

12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  0 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  0 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  5 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  6 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  31 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174

Андрей Фёдоров: “Ғалабага ҳақли эдик” News

Андрей Фёдоров: “Ғалабага ҳақли эдик”

Олий лига 7-тур доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Ғузорнинг “Шўртан” (2:2) жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Очиғи, ўйинни яхши бошладик деб айта олмайман. Оқибатда пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Бироқ рақибнинг ушбу голи шогирдларимни “уйғонди” ва катта куч билан олдинга ташланишди. Очиғи, хозир ўйин ҳақида батафсил гапириш қийин. Ўйиндан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, биз ғалабага лойиқ эди. Агар вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Баҳс сўнггида гол ўтказиб, ғалабани бой бериш аламлидир. Ўйиндан қониқдим. Футболчиларга раҳмат айтаман. Улар майдонда борини бериб меҳнат қилишди. Сўнгги дақиқада бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олдик. Оқибатда жарима майдончамизда тартибсизлик юзага келди. Бундай ҳоларда кичик хато қимматга тушади.

- Ҳакамлик борасида нима дейсиз?
- Ҳакамларни муҳокама қилишни ёқтирмайман. Бироқ бугун улар бизнинг зараримизга 2 та шубҳали қарор қабул қилишди. Биринчиси  рақиб дарвозабони жарима майдончасидан чиқиб кетди ва ҳаводан келаётган тўпни қўли билан қайтарди. Иккинчиси ҳакам ўйинга 4 дақиқа вақт қўшди. Бироқ учрашув 5 дақиқа давом этди. Ҳакамлар ҳақида чуқур фикр билдира олмайман. Бу менинг ишим эмас. Ҳакамларнинг фаолиятини баҳолайдиган қўмита бор,- деб фикрларини якунлади Фёдоров.  


“Нефтчи” матбуот хизмати.
Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика