Latest news

00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  3 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  0 23:31Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 23:03Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" ҳамда "Ал Оруба" - "Ал Насср" учрашувлари асосий таркиблари маълум!  0 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  20 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  7 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  3 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  1 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  13

Андрей Фёдоров: "Бухоро" ёмон жамоа эмас экан" News

Андрей Фёдоров: "Бухоро" ёмон жамоа эмас экан"

Суперлига 3-турида "Бухоро" мағлуб этилганидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Илк навбатда йигитларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар нафақат натижа, балки ўйин бобида ҳам юқори сифат қайд эта олишди. Бу энди 3-тур. Илк турда "Андижон"га қарши ўйиндан кейин ҳам айтиб ўтганимдек, коллектвимиз янги ва улар ҳали жипслашиб олганича йўқ. Ҳозирча улар биз кутганимиздек ўйнай олишмаяпти. Бироқ улар ўйин давомида фақатгина курашиб, тўп учун талашмасдан, ўйинга бўлган чанқоқликни кўрсата олишмоқда. "Бухоро" узун паслардан воз кечиб, кичик паслар орқали ўйин кўрсатишни бошлаган пайтда биз ҳам ортда ўйнашга мажбур бўлдик. Ўшанда тўп учун курашишга қийналдик. Рақиблар таркибида боши билан яхши зарба бера оладиган футболчилар борлиги учун иложи борича тўпни хавога кўтармадик. Рақиблар яратган бир неча хавфли вазиятларни йўққа чиқардик. Гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман.

- Рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Бухоро" ҳам ёмон жамоа эмас. Уларнинг таркибида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Тўғри, натижалар борасида унчалик ҳолат яхши эмас. Айта оламанки, ушбу жамоанинг таркибини юқори сифатли футболчилар ташкил этади.

- Темурхўжа Абдухолиқов агар яна бир гол урганида фаолиятидаги голлари сони 100тага етиб, Геннадий Краницкий клубига аъзо бўлишини билганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, билмагандим. У бугуннинг ўзида учта гол уриб, ушбу клубга аъзо бўлиши мумкин эди.

- Кейинги ўйинда жамоа унга бу борада ёрдам берадими?
- Фақат унга ўйнашми? Балки бундан буёғига у захирада қолар, қаердан биласиз? Балки унинг 100-голини уришига тўсқинлик қиларман (кулади).

- Янги легионерлар жамоага қанчалик даражада мослашиб кетди?
- Ҳозирча улар жамоага унчалик даражада мослаша олишмади. Легионерлар жамоага, чемпионатга, мамлакатга мослашишда давом этишмоқда. Умид қиламанки, бу жараён кутганимдан тезроқ ўтиб кетади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика