Latest news

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  1 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  5 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  21 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Андрей Фёдоров: "Ал Ваҳда" гуруҳда биринчи ўринда, демак уларнинг кучсиз томони йўқ" News

Андрей Фёдоров: "Ал Ваҳда" гуруҳда биринчи ўринда, демак уларнинг кучсиз томони йўқ"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Ал Ваҳда" - "Локомотив" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ва Азизбек Ҳайдаров қатнашди.

"Аввало барчани Рамазон ойи бошлангани билан табриклайман. Ўйинга келсак, биз ҳам, рақибимиз ҳам эртанги баҳсдаги натижа қанчалик муҳим эканлигини тушуниб турибди. Афсуски ОЧЛдаги сўнгги турлардаги натижаларимиз ижобий чиқмади. Шу боис қолган иккала баҳсда ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Биз гуруҳдан чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Эртага бизни фақат 3 очко қизиқтиради. Шу боис ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз. "Ал Ваҳда" қандай ўйнашининг фарқи йўқ. Ўтган мавсумда ҳам бу клуб билан бир гуруҳда бўлганмиз, бир-биримизни яхши биламиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Ким эртага кўпроқ тайёр бўлса ўша жамоа ғолиб бўлади.

Агар гуруҳда биринчи ўринда бораётган бўлса, менимча "Ал Ваҳда"нинг кучсиз томонлари йўқ. Аммо эртага рақибнинг камчиликларини топишга уринамиз", - дейди Андрей Фёдоров.

"Ассалому алайкум. Рамазон муборак бўлсин. Бор эътиборимиз кейинги баҳсга қаратилган. Мақсадимиз фақат ва фақат 3 очко олиш. Тўғри қийин бўлади, аммо ортга йўл йўқ. Таркибимизда ҳеч кимда жароҳат йўқ, фақатгина бир ҳимоячимиз иккита сариқ карточка олгани боис майдонга туша олмайди холос. Барча футболчилар "Ал Ваҳда"га қарши ўйин оғир ўтишини тушуниб туришибди", - дейди Азизбек Ҳайдаров.


Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика