Latest news

22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  6 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  8 21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  6 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  3 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  6 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   10 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  28 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1

Андрей Демченко: "Хатоларимиз сабабли ютқаздик" News

Андрей Демченко: "Хатоларимиз сабабли ютқаздик"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Обод" - "Сўғдиёна" (2:4) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб, кейин уни ғалабага айлантирганимиз кишини қанчалик хурсанд қилган бўлса, якунда ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмаганимиз, шунчалик хафа қилди. Ваҳоланки, биз шу куни майдонга фақат ғалаба учун чиққандик ва қолаверса, бунга лойиқ ўйин намойиш қилгандик, бироқ айрим сабаблар якунда бир очкодан ҳам маҳрум бўлишимизга олиб келди.

Хўш қандай сабаблар? Эътибор берган бўлсангиз, ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин йигитлар ҳужумга ўтиб кетишди ва ўз-ўзидан ҳимояда бўш зоналар пайдо бўлди. Рақиб бундан унумли фойдаланди. Дарвозамиз томон йўллаган аниқ зарбаларининг деярли 95 фоизи голга айланди. Ҳужумга ўтдик, аммо ҳимояда тартибли ҳаракат қила олмадик. "Концентрация"ни йўқотдик. Боз устига, йигитларга чарчоқ аломатлари ҳам кузатилди. Балки беллашув 16:00да бошлангани ҳам бунга сабабдир?! Яна билмадим. Энг асосийси сабаб шуки, ўз хатоларимиз туфайли ғалабани қўлдан чиқардик.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика