Latest news

22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  1 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27

Андрей Аршавин "Зенит"да янги лавозимда иш бошлади News

Андрей Аршавин "Зенит"да янги лавозимда иш бошлади

Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Андрей Аршавиннинг "Зенит"даги лавозими кўтарилди

Аршавин футболчилик фаолиятини якунлагач "Зенит" клубида мураббийлар малакасини ошириш марказида ўқиди ва Д, С тоифадаги лицензияларга эга бўлган эди. Шундан сўнг у клуб академиясида 2004 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоага мураббийлик қилди. Тажриба ва кўникмасини шакллантириб борди. 

Куни кеча клубда ўтказилган йиғилишда Аршавин "Зенит"нинг ёшлар футболини ривожлантириш департаментига раҳбар этиб тайинланди. Бу албатта Аршавин учун катта масъулият ҳисобланади. Бунга қадар эса у ёшлар футболи бўйича бош директор маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритиб келаётган эди. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Андрей Аршавин учун "Зенит" бегона эмас. У айнан шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу жамоа сафида 1999-2008, шунингдек 2012, 2015 йилларда тўп тепди ва УЕФА кубоги, Суперкубогида зафар қучди. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика