Latest news

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  3 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4

"Андижон"нинг 50 ёшига совға ёхуд ЎФФ раҳбарлари Андижонда бўлдилар! News

"Андижон"нинг 50 ёшига совға ёхуд ЎФФ раҳбарлари Андижонда бўлдилар!

Ҳозиргина Андижон вилоятида катта мажлис ўз якунига етди.
Мираброр Усмонов бошчилигидаги катта делегациядан Наримон Жалолов, Сардор Раҳматуллаев, Фарҳод Магометов, Мухтор Ҳошимов, Ойбек Касимов, Мурод Алиев, Шавкат Жалилов ва Шавкат Имомов ўрин олишди.

Андижонга боришдан асосий мақсад, вилоятда спорт турларига жиддий эътибор қаратиш, вилоят футбол жамоасининг инфраструктурасини кучайтириш, МОҚ томонидан белгилаб олинган истиқболли спорт турларига бўлган эътиборни ошириш бўлди.

Вилоят ҳокимиятининг мажлислар залида бўлиб ўтган катта йиғилишда, вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов ҳам иштирок этди. 

Мираброр Усмонов вилоятда бокс, кураш, дзюдо, ўқ отиш, қиличбозлик, енгил ва оғир атлетикани ривожлантириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Мажлисда Андижон спортига ўзининг муносиб улушини қўшган мураббий ва спортчилар ҳам иштирок этдилар. 

Хабарингиз бор, жорий йил клуб фаолиятини бошлаганига роппа-роса 50 йил тўлди. Гарчанд, жамоа олий лигадан тушиб кетган бўлса-да, тўйга тўёна деганларидек, Мираброр Зуфарович андижонликларга 2015 йилги мавсумда ҳам олий лигада иштирок этишларини айтиб ўтди. Шу билан бирга Мираброр Зуфарович, энди Олимпиада ўйинларига лицензияни қўлга киритган ҳар бир спортчи алоҳида рағбатлантирилиши, Олимпиада ўйинларининг совриндорлари эса Лондон олимпиадасига солиштирганда икки баробар кўп миқдорда мукофот олишларини айтиб ўтди. 

Ўз навбатида вилоят ҳокими сўнгги икки йилда клубга туширилган пуллар тўғри йўлда фойдаланилмагани, бундан кейин эътиборлироқ бўлиш лозимлигини таъкидлаб, энди катта маошлар белгиланмаслиги, аксинча, забт этилган ўринга қараб қўшимча бонуслар берилишини айтиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча ҳафта муқаддам клубга Шуҳрат Ўринбоев вице-президент этиб тайинланган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика