Latest news

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  0 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

"Андижон" - "Нефтчи". 0:4. Водий дербисида фарғоналиклар устун! News

"Андижон" - "Нефтчи". 0:4. Водий дербисида фарғоналиклар устун!

Олий Лига 11-туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб боришингиз мумкин бўлди.

"Андижон" (Андижон) - "Нефтчи" (Фарғона)
0:4
30 май. Андижон. 17:00. "Соғлом авлод" стадиони.

Голлар:
Сардор Раҳмонов 12 (пас-Ҳолматов), Шерзод Ҳакимов 33, Акмал Холматов 90+3, Мурод Бобожонов 90+5.

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Андижон: 12. Геннадий Мошняга, 4. Раҳимжон Қодиров, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Лочин Солиев, 10. Предраг Вуйович, 11. Абдумалик Абдуллаев, (22. Иқболжон Акрамов 46), 17. Темур Василев, 18. Рустам Аъзамов, (28. Расулжон Раҳмонов 44), 21. Жавлон Гусейнов, 23. Санжар Асқаралиев (c), (14. Абдулатиф Абдуқодиров 86), 55. Асрор Раҳмонов.
Захира: 1. Элдор Исабоев, 3. Даврон Турсунов, 8. Шукур Жумабоев, 70. Фарруҳ Шотурсунов.


Нефтчи
: 30. Евгений Черемисин, 4. Ойбек Нурбоев, 7. Мансур Саидов, 8. Акмал Холматов(c), 9. Шерзод Ҳакимов (38. Аббос Махситалиев 65), 20. Дилёрбек Ирматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (10. Мурод Бобожонов), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Сардор Раҳмонов, 44. Умиджон Қодиров (11. Отабек Хайдаров 83).
Захира: 1. Сергей Смородин, 2. Сардор Қулматов, 24. Камрон Кападзе, 28. Абдуллоҳ Олимов.

Огоҳлантиришлар: Асрор Раҳмонов 23, Абдумалик Абдуллаев 43, Шерзод Ҳакимов 59, Иқбол Акрамов 61, Сардор Раҳмонов 65, Умиджон Қодиров 68, Сергей Смородин 76.

Четлатиш
: Асрор Раҳмонов 35.



Матнли трансляцияни амалга оширишда ёрдам бергани учун Комилжон Икромовга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.

90+6. Ўйин якунланди!

90+5. Яна ГООООООЛЛЛЛ!!! Мурод Бобожонов Мансур Саидов билан уюштирилган комбинация натижасида ҳисобни йириклаштирди!


90+4. Ҳа, учрашувда Нефтчи жамоаси футболчилари ҳар томонлама рақибдан устун эканликларини ўйин орқали исботлаб қўйишмоқда.

90+3. ГОЛЛЛ!!! Акмал Холматов очиқ дарвозага зарба йўллаб ҳисобни йириклаштирди. Холматовга пасни Бобожонов чиройли тарзда етказиб берди.

90+1. Учрашувда жамоасининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаган андижонлик мухлислар аста-секин майдонни тарк этишмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. Андижон жамоаси жаримадан кучли зарба йўллади. Расул Раҳмоновнинг зарбасини Черемисин қайтарди.

89. "Нефтчи" таркибидаги Рўзимбой Аҳмедов ўрнига Мурод Бобожонов майдонга тушди.


86. Ўзгариш. Санжар Асқаралиев ўрнига Абдулатиф Абдуқодиров майдонга тушди.

85. Зарбаааа! Мансур Саидовнинг йўллаган кучли зарбасини Мошняга қийинчилик билан бартараф этди.

83. Ўзгариш. Умиджон Қодиров ўрнига Отабек Хайдаров майдонга тушди.


81. Ўйин сўнггига яқинлашгани сари асабий руҳда давом этмоқда.

80. Тезкор қарши хужумга ўтган меҳмонлар жудаям хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Аббос Махситалиевнинг узатиб берган тўпини Акмал Холматов дарвозага йўллай олмади.

76. Қизиқ холат. Майдон ичидаги тўпни Акмал Холматовга етказиб беришга ҳаракат қилган заҳирадаги дарвозабон Сергей Смородин ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

74. Мансур Саидов майдон марказида икки ўйинчини алдаб ўтган холда Рўзимбой Аҳмедовни бирга-бир вазиятга чиқарди. Лекин Аҳмедов ўйиндан ташқари ҳолатда эди.

70. Яқиндагина майдонга тушган Аббос Махситалиев фаоллиги билан ажралиб турмоқда. Ўнг қанотдан уюштирган хужумлари хавфли тус олмоқда.

68. Огоҳлантириш. Умиджон Қодиров


65. Ўзгариш. "Нефтчи" таркибидаги Шерзод Ҳакимов ўрнига Аббос Махситалиев майдонга тушди.

65. Огоҳлантириш. Сардор Раҳмонов


62. Учрашув кескин курашларга бой бўлмоқда.

61. Яна бир огоҳлантириш. Иқбол Акрамов.

60. Шерзод Ҳакимовнинг фаоллиги эвазига "Нефтчи" жамоаси хавфли ҳужум уюштирдилар. Аҳмедов якуний зарба беришда адашди.

59. Огоҳлантириш. Шерзод Ҳакимов.

57. Акмал Холматов жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Тўппа-тўғри дарвозага йўлланган зарбани Мошняга қийинчилик билан эгаллаб олди.

52. "Андижон" жамоаси ўйинчилари иккинчи бўлимда хужумларда ўтишда пала-партишликларга йўл қўйишмоқда.

50. Лочин Солиев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Цейтлин бунга эътибор қаратмади.

49. "Андижон" жамоаси жарима зарбаси ишлаб олди. 30 метрлардан Жавлон Гусейновнинг кучли зарбасини Черемисин эгаллаб олди.

48. Рўзимбой Аҳмедов ўнг қанотдан аниқ пас орқали Шерзод Ҳакимовни тўп билан таъминлади. Лекин Ҳакимов қулай имкониятдан фойдалана олмади.

46. Ўзгариш. Абдумалик Абдуллаев ўрнига Иқболжон Акрамов майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди!


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+1. Биринчи бўлим сўнггида "Андижон" жарима зарбаси тепишга муваффақ бўлди. Жавлон Гусейновнинг зарбаси дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди.

45. Бош ҳакам Владислав Цейтлин биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

44. Ўзгариш. "Андижон" таркибидаги Рустам Аъзамов ўрнига Расул Раҳмонов майдонга тушди.

43. Огоҳлантириш. Абдумалик Абдуллаев.

41. Учрашув шиддати пасайгандек туюлмоқда. Жамоалар майдон марказида тўпни ушлаб туришмоқда.

35. Четлатиш! Асрор Раҳмонов майдон марказида Муҳсин Убайдуллаевга қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточка ишлаб олди. Бу қизил карточка дегани!

33. ГОООООЛЛЛ!!! 33. Шерзод Ҳакимов уч ўйинчини алдаган холда жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Бу зарбани қайтаришга Мошняга ожизлик қилди - 0:2!


29. "Андижон" ўйинчиси Лочин Солиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг берган зарбасига Нурбоев тўғаноқ бўлди.

24. "Нефтчи" ўйинчилари Холматов-Саидов-Ҳакимов комбинациясини Ҳакимов якунлай олмади. Унинг берган зарбаси дарвоза устунининг юқорисидан ўтиб кетди.

23. Дастлабки огоҳлантириш. Андижон ўйинчиси Асрор Раҳмонов.


20. Фарғонадан ташриф буюрган минглаб муҳлислар ўз суюкли жамоаларини олқишлашни бошлаб юборишди.

18. Энди хужум қилиш навбати "Андижон"га келди. Рустам Аъзамовнинг кучли зарбасини Черемисин қийинчилик билан қайтаришга эришди. Ҳа, учрашув жудаям қизиқарли бўлиб ўтмоқда. Ҳақиқий дерби!

16. Акмал Холматов чап қанотдан икки ўйинчини алдаб ўтган ҳолда Шерзод Хакимовни тўп билан таъминлаган эди. Лекин ҳакамлар бу вазиятни ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳолашди.

12. ГООООООЛЛ!!! Сардор Раҳмонов ўйинда ҳисобни очмоқда. Ҳолматовнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Раҳмонов рақиб дарвозасига йўллаб қўйди!

10. Қарши хужумга ўтган меҳмонлар хавфли вазият яратишди. Аммо, Рўзимбой Аҳмедов дарвозага зарба беришда бироз адашди.

9. Лочин Солиевнинг бурчакдан узатиб берган зарбасини Вуйович дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.

7. "Нефтчи" ўйинчиси Умид Қодировнинг чамаси 25 метрлардан берган кучли зарбасини Мошняга эгаллаб олди.

3. "Нефтчи" футболчиси Дилёр Эрматов ўз жарима майдонида хатога йўл қўйди. Лочин Солиев тўпга етиб кела олмади. Черемисин эса тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

1. Ўйин бошланди!

Учрашувни мезбонлар оқ, меҳмонлар эса яшил-оқ либосларда ўтказишади.


Жамоалар мадҳия садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алайкум! "Андижон" ҳамда "Нефтчи" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган водий дербисидан матнли трансляцияни бошлаймиз!


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика