Latest news

10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  0 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  1 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  2 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  5

"Андижон": Дмитрий Краевга соғлиқ тилаймиз News

"Андижон": Дмитрий Краевга соғлиқ тилаймиз

Олий лигага қайтишни мақсад қилган "Андижон" жамоасининг айни пайтда биринчи лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоа сафидаги барча футболчилар катта ҳиссасини қўшмоқда.
Шулар қаторида иқтидорли ҳужумчи Дмитрий Краев ҳам "Андижон"ни кучлилар сафига қайтишига ёрдам беришни мақсад қилган ҳолда йил бошида жамоа таркибига қўшилганди. Аммо кутилмаганда бетоб бўлиб қолгани боис Краев учун мавсум эрта якунланди.

Иккинчи босқич баҳслари бошланганда Краевнинг соғлиғида кутилмаганда муаммолар пайдо бўла бошлади. Тиббий текширувлар натижасида футболчи бошини (миясини) операция қилдириши кераклиги ойдинлашди. Албатта футболчини бундай касалликка учраши миллионлар ўйинида камдан-кам содир бўлади. Афсуски, Краев жароҳлик столига ётишга мажбур. Боз устига бундай операция Москвада қилиниши талаб этилмоқда. Шу боис айни пайтда футболчига руҳий ҳамда моддий ёрдам керак. Ҳозирда "Андижон" жамоаси мураббийлари, у билан бирга тўп сурган футболчилар ва яқинлари Краевга ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёр. Қолаверса, яқин кунларда унинг номига ҳисоб рақами очилиши режалаштирилган. Бундан ташқари 6 сентярбь куни "Зарафшон" клубига қарши ўтадиган учрашувда "Соғлом авлод" стадионида Дмитрий Краевнинг даволаниши учун хайрия тадбири ташкил этилади.

"Андижон" жамоасининг мураббийлари, футболчилар ва ходимлари ҳамда мухлислар номидан Дмитрий Краевни тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика