Latest news

08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  0 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  3 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  37 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  3 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  4 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  3 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  2 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  1

«Андижон»нинг янги легионери: «Бор кучим билан «Андижон»га ёрдам беришни мақсад қилганман» News

«Андижон»нинг янги легионери: «Бор кучим билан «Андижон»га ёрдам беришни мақсад қилганман»

Хабарингиз бор, «Андижон» клуби россиялик тажрибали ҳужумчи Ислам Машуков билан шартнома имзолади.

«Андижон» матбуот хизмати Машуковдан дастлабки интервьюни олди.

- Ислам, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Бизнинг жамоадан таклиф оламан, деб ўйлаганмидингиз?

- Табрик учун катта раҳмат. Шу ерда эканлигимдан хурсандман. Таклифни олганимдан кейин «Андижон»нинг иштиёқманд клуб эканлигини сездим. Жамоанинг ўз мақсадлари борлиги ва ишқибозлари ҳам ғоятда ажойиблиги ҳақида хабарим бор эди. Уларнинг қаршисида тўп суриш бошқача бўлади. Шу боис бу ерга келишга ва клуб билан нималаргадир эришишга қарор қилдим.

- Сиз учун бу янги чорлов. Янги клуб билан ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Бу ер мусулмон давлат ва менталитети Кавказдаги шундай мамлакатларникидан катта фарқ қилмайди. Шу сабаб қандайдир қийинчиликларга дуч келсам керак, деб ўйламайман.

- Ўзбек футболи ҳақида илгари кўп нарсалар билармидингиз?

- Ростини айтиш керак, унчалик хабардор эмасдим. Тўғри, ўзимизнинг рус чемпионатида юртингиздан келган ўйинчиларни билардим. Масалан, ССКАдаги вакилингиз...

- Аббосбек Файзуллаев...

- Ҳа... Ўз-ўзидан бундай ҳолат Ўзбекистонда ҳам футбол тобора ривожланиб бораётганидан далолат беради.

- «Андижон»нинг ўтган мавсум Ўзбекистон Кубогига эга чиққанидан хабарингиз бўлса керака?

- Ха, буни биламан. Ажойиб натижа!

- Ўз олдингизга қандай вазифалар қўйгансиз?

- Асосий мақсадим — клуб билан нималаргадир эришиш! Мен учун асосий масала жамоанинг чемпионатни ютиши ё Суперкубокка эга чиқиши ҳисобланади. Шунинг ўзи менга етарлидир.

- Шахсий мақсадларингиз ҳам бўлса керак: масалан, клуб тўпурарига айланиш...

- Менга жамоа билан соврин ва унвонларга эга чиқиш шахсий мақсадлардан юқори туради. Агар бирорта ҳам гол ура олмасам, лекин клуб ниманидир ютган тақдирда менга етарли бўлади.

- Фаолиятингиз давомида қўшни Қозоғистонда ва юртингиздаги бир қанча клубларда тўп сурдингиз. Марказий Осиёда эса энди ўйнайсиз. Сиз буни олдинга ташланган қадам деб ҳисоблайсизми? Умуман олганда, кўнглингиз тўляптими?

- Мен буни янги тажриба ва табиийки, олдинга ташланган қадам деб ҳисоблайман. Бу мен учун чорлов. Шунинг эвазига ўзим учун янги бўлган кўп жиҳатларни ўрганаман. Бор кучим билан «Андижон»га ёрдам беришни мақсад қилганман. Бундан нимага эришишим мумкинлигини эса вақт кўрсатади.

Rating: +6   

Comments

+1   
07 jan 11:26:14
Khaydarov Khaydarov
Tirjayib Stiker bosganlarni 90% Navbahorchilar bo'sa kere))) Senlarni ajalin keldi ))) 2024 yılda 4 ta O'yinda 3 tasida itardik 2025 da Xam Itdek Xor qilamiz Senlarni ))) O'zicha osmonlar Ozgina yerga tushish. Kamandendan Real yoki Barsa yasab olmasdan )))
+1   
07 jan 11:16:33
Futbol Uchun
Ҳамма журналистлар Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионати фарқини сўрайди.Бу журналистдан ҳам шу саволни кутган эдим,негадур шунақа саволлар ёқмайди менга,балки жуда кўп берилганидан бўлса керак.
   
07 jan 18:22:24
solt kembel
Reply to comment by Khaydarov Khaydarov
Tirjayib Stiker bosganlarni 90% Navbahorchilar bo'sa kere))) Senlarni ajalin keldi ))) 2024 yılda 4 ta O'yinda 3 tasida itardik 2025 da Xam Itdek Xor qilamiz Senlarni ))) O'zicha osmonlar Ozgina yerga tushish. Kamandendan Real yoki Barsa yasab olmasdan )))
Э кутни угли куморбоз гапингни сал уйлаб кейин гапир маймундан таркаган эркак булсанг
   
07 jan 14:50:33
Хавасбек
Добро пожаловать Ислам в Андижан.....
   
07 jan 13:00:40
Абдулазиз Кодиров
Андижон хар томонлама N1
Fargʻonada yutganimiz kimlarnidir xoziram achishtiryaptiyov.
   
07 jan 12:37:36
Кахрамон Кучкоров
Reply to comment by Khaydarov Khaydarov
Tirjayib Stiker bosganlarni 90% Navbahorchilar bo'sa kere))) Senlarni ajalin keldi ))) 2024 yılda 4 ta O'yinda 3 tasida itardik 2025 da Xam Itdek Xor qilamiz Senlarni ))) O'zicha osmonlar Ozgina yerga tushish. Kamandendan Real yoki Barsa yasab olmasdan )))
23 йилда 1 та соврин опсан..чемпионата 3 оринни олсанг нима дийдикансан буротино
   
07 jan 12:37:28

07 jan 12:35:20

Статистика хозир очадиган болсам калланг чотинга кирип кетади маскарабоз
   
07 jan 12:22:37
Жамшид Jamshid
Марказий Осиёга Козогистон хам киради. Журналист узи укиганми. Укимаган СССР да тугилганлар хам биларди.
   
07 jan 11:30:17
Davlatbek Alibekov
Андижон олга Исломбек олга ички ва ташки чемпионатда Андижога галаба тилаюрмен
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика