Latest news

10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  0 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  11 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  7 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  16 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  12 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  94 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  43 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью) News

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью)

Қишки селекция жараёнида «Андижон»га бир қатор янги ижрочилар таклиф қилинганидан хабарингиз бор.

Жумладан, келишувга эришилган футболчилар орасида ажойиб ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманноновни ҳам тилга олиш лозим. 2002 йилда таваллуд топган футболчи бор эътиборини «Бургутлар»га қаратган. У Анталиядаги йиғинда жамоа билан шартнома имзолади. Эндиликда эса футболчи «Андижон» матбуот хизмати учун дастлабки интервьюсини берди.

- Бектемир «Андижон» клубига хуш келибсиз! Аввало, клубга ўтишингиз қандай юз берди? Кутганмидингиз ёки…Дастлаб шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз!

- Ассалому алайкум! «Андижон» клубидан таклиф тушишини ростдан билмагандим. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен «Андижон» жамоасини танладим. Бу ерда жамоавий ўйин ривожлангани учун ҳам шунга кўпроқ эътибор бердим. Қисқаси, таклиф менга ёқди.

- Жамоага январь ойида қўшилдингиз. Мослашув жараёни қандай ўтди ва ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Жамоа билан дастлаб Тожикистонда, кейин Туркияда йиғин ўтказдик. Бу ерда аксарият ўйинчилар таниш. Акаларим, оғайниларим…Шунинг учун мослашиб кетишда муаммо бўлгани йўқ.

- Қачондир фаолиятингизни «Андижон»да давом эттириш ҳақида ўйлаганмисиз?

- Албатта, «Андижон» мухлислари ашаддий бўлгани туфайли шу ерда ҳам ўйнаб кўриш имкони ҳозир менда бор. Ўз ўйинларимиз билан ишқибозларимизни хурсанд қилишимизга ишонаман.

- Адашмасам, илк бор бош мураббий Александр Хомяков билан бирга ишлаяпсиз. Жуда талабчан мутахассис…

- Ҳа, ушбу мураббий билан биринчи бор бирга ишлаяпмиз. Шахсан менга ёқди. Мураббий талаб қилаётган ишларни бажаришга ҳаракат қилсам, албатта кўп нарса ўрганаман. Ҳаммани ўзига яраша камчилиги бўлиши мумкин. Аммо бу мураббийда камчиликларни тўлдириш учун ечимлар бор.

- Клубда қайси рақамни танладингиз ва нима учун?

- 71-рақам. Сабаби сир бўлақолсин.

- Жамоадаги асосий мақсадингиз қандай?

- Жамоа билан мақсадимиз албатта катта. Яхши ўйинлар кўрсатиб, юқори ўринларни эгаллаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. «Андижон» жамоаси келажагим учун ҳам ажойиб трамплин деб ўйлайман. Биз мавсум давомида бор кучимиз ва имкониятимизни ишга соламиз.



Rating: +2   

Comments

+3   
23 feb 19:37:11
Д.11.02.
САРЛАВХА: АНДИЖОННИНГ ЯНГИ ФУТБОЛЧИСИ НИМА УЧУН 71 РАҚАМНИ ТАНЛАДИ.
ЖАВОБ: СИР БЎЛА ҚОЛСИН.
ИШЛАМ КАЛЛАМАЙ ҚОЛДИ.
   
23 feb 19:02:49
TeMuR1994
aslida eng boy klubimoz andijon agar arablarga oxshab joy joyiga ishlatsa osiyo chempioni va jaxon chempioni bolardi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика