Latest news

08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  0 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  3 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг News

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг

Айни пайтда қишки таътилда бўлган “Андижон” 2024 йилги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқда.

Янги чемпионатга ҳозирлик кўриш жараёнида хориж йиғини жуда муҳим аҳамият касб этади ва шунга биноан “Бургутлар” бу сафар ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши режалаштирилган. 


Жумладан, 24 январдан 14 февралгача ташкиллаштириладиган Туркия йиғини мобайнида "бургутлар" 7 та халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши кўзда тутилган. Эътиборлиси, жамоанинг спарринг-рақиблар сифатида кучли клубларга қарши майдонга тушиши албатта қувонарли. Ҳозирга қадар “Андижон”нинг Анталия йиғинидаги 3 та рақиби маълум бўлди.


1 февраль. ЦСКА (Россия) – “Андижон”


Кучли ва номдор рақиб. Кўплаб совринларни ютган ЦСКАга ортиқча таъриф шарт эмас. Россия премьер-лигасида қишки танаффус бошланган. “Армиячилар” мусобақа жадвалида 28 очко билан ҳозирча 8-ўринда. Владимир Федотов бош мураббийлик қилаётган жамоа сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётганидан яхши хабардорсиз. Таниқли дарвозабон Игорь Акинфеев сардорлигидаги клубга қарши бўлажак ўйин жамоа учун ҳар томонлама фойдали бўлиши шубҳасиз. Бу каби беллашувлар ҳар доим ҳам бўлавермайди.  


4 февраль. “Андижон” – “Черноморец” (Украина)


"Андижон"нинг кейинги рақиби Украина премьер-лигаси вакили ҳисобланган Одессанинг “Черноморец” клубидир.  Ҳозирда Украина чемпионатида ҳам қишки танаффус юзага келган. “Черноморец” 10 декабрь куни 17-тур доирасида “Колос”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколарини 22 тага етказди ва 8-ўринга кўтарилди. Кейинги тур учрашувлари 2024 йилнинг февраль ойи охирларида давом эттирилади. Унгача эса Роман Григорчук бош мураббийлигидаги “Черноморец” клуби ҳам қишки тайёргарлик жараёнларини олиб борадилар ва Анталия йиғин доирасида “Андижон”га қарши назорат баҳсида майдонга тушишади.


12 февраль. “Андижон” – “Александрия” (Украина)


“Бургутлар”нинг навбатдаги рақиби ҳам Украина премьер-лигаси жамоасидир. Бу сафар “Александрия”га қарши назорат учрашуви ўтказилади. Бу клуб Украина чемпионатининг 11 декабр санасида 17-тури доирасида сафарда “Металлист 1925” жамоасини 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада 16 очко билан 11-поғонага чиқиб олди. 


“Александрия” клубини ҳозирда 42 ёшли мутахассис Руслан Ротань бошқариб бормоқда. Ўз вақтида Украина миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Руслан Петрович футболчи сифатида “Днепр”, “Славия”, “Динамо” Киев сингари клубларда тўп сурган. Ротань айни пайтда параллел равишда Украина олимпия терма жамоаси устози ҳам саналади.


“Андижон” жамоаси юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Анталияда 7 та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган ва уларнинг бўлажак 3 та рақиби ҳақида таништириб ўтдик. Маълум бўлишича, Александр Хомяков бошчилигидаги андижонликларнинг бошқа рақиблари ҳам номдор клублар бўлиши кутилмоқда. Режа бўйича Туркияда асосан кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Тез орада қолган рақиблар ҳам маълум бўлади. Бизни кузатишда давом этинг!


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика