Latest news

07:56ЦСКА тасдиқлади  0 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  1 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  40 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10

"Андижон"га уч нафар легионер келмоқда, улардан бири "Осасуна"да ўйнаган News

"Андижон"га уч нафар легионер келмоқда, улардан бири "Осасуна"да ўйнаган

Tags :  Андижон
"Андижон" уч нафар легионер билан келишувга эришди.

"Черногория мамлакатидан ташриф буюрадиган легионер масаласи ижобий ҳал этилди ва кейинги ҳафта бошларида Ўзбекистонга учиб келишлари учун клуб томонидан самолётга чипта харид қилинди. 

«Сурхон»нинг собиқ ўйинчиси Владимир Бубанья билан қўшиб ҳисоблаганда уч нафар хорижлик билан деярли келишувга эришилди. Тиббий кўрикдан ўтганларидан кейин тўлақонли шартнома имзоланади. Бандлари келишиб бўлинган. 

Демак, черногориялик футболчиларнинг иккиси Дмитровграднинг «Искра» клуби шарафини ҳимоя қилишган. Богдан Милич - 1987 йилда таваллуд топган ва амплуаси ҳужумчи. 

Шериги Горан Милойко эса 1994 йилда туғилган ва марказий ярим ҳимоячи саналади. Йиғинлар давомида янги жамоадошлари билан тезроқ тил топишиб, «Андижон»га катта фойда келтиришларидан умидвормиз", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Таъкидлаш керакки, Богдан Милич (бўйи - 201см) 2015-2016 йилларда Испаниянинг "Осасуна" жамоаси либосида тўп тепган.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика