Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  20 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Андижонда яна бир хусусий футбол клуб фаолиятини бошлади News

Андижонда яна бир хусусий футбол клуб фаолиятини бошлади

Андижон вилоятида футбол оммавийлигини ошириш, ёш авлодни профессионал футболга ўтишида муносиб ҳисса қўшиш, мамлакатимизнинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларига номзодларни етказиб бериш мақсадида яна бир хусусий профессионал футбол клуби фаолиятини бошлади.

"Андижон ширингаз сервис" корхонаси раҳбарияти Андижон футбол академияси билан ҳамкорликда,  бевосита ушбу даргоҳ тарбияланувчилари иштирокида профессионал футбол клубини ташкил этди. "Андижон-SGS"  номи билан бу йил Ўзбекистон биринчи лига мусобақасида иштирок этадиган ушбу ёш жамоа бугун Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг дастлабки босқичида илк учрашувини ўтказди. 

Тошкент шаҳрида маҳаллий Дўстлик жамоасига қарши кечган баҳсда андижонлик ёш футболчилар учрашувнинг асосий дақиқаларида 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекиб,  якунда пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, "Андижон-SGS" жамоасига иқтидорли мураббий  Шохруҳ Ишанов бош мураббийлик қилиб келмоқда.  Жамоа ўзагини асосан 2005 йилда туғилган футболчилар ташкил этади. Уларнинг орасида Рауф Инилеев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод ўйинчиларнинг ҳам борлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика