Latest news

14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  1 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  1 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  6 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  9 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  32 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  1 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6

Андижонда "кесакдан олов чиқди" News

Андижонда "кесакдан олов чиқди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган дастлабки ўйин якунланди. Унда 2021 йилдаги энг эътиборга молик натижалардан бири қайд этилди.

"Пахтакор" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди

Эътиборлиси, бу воқеа кўпчилик учун кутилмаганда содир бўлди. 19-турга қадар мусобақа жадвалида охирги бўлиб турган "Андижон" пешқадам устидан зафар қучди (Фарҳод Соҳибжоновнинг голи эвазига).

Andijan

Farkhod Sokhibjonov - 25'

Superliga. Round 19

19/09/2021, 16:00

0
:
1
Finished

Pakhtakor

45'
90'
25'  Farkhod Sokhibjonov
25'  Vasili Sovpel
51'  Bakhtiyor Qosimov
74'  Farkhod Sokhibjonov
79'  Vasili Sovpel (Abdulkhay Ismailov)
86'  Farkhod Sokhibjonov (Diyor Rahimqulov)
90'  Pavel Zabelin (Sherzod Gulomjonov)
46'  Diyor Kholmatov (Khojimat Erkinov)
46'  Azizbek Turgunbaev (Dostonbek Hamdamov)
46'  Sardor Sobirkhodjaev (Abror Ismoilov)
75'  Farrukh Sayfiev (Sharof Muhitdinov)
75'  Bojan Matic (Шерзод Темиров)

Маълумот учун, 1-даврада ушбу жамоалар ўртасида ўтган баҳсда "шерлар" 3 очколик бўлган, ўша ўйин тақдирини Шерзод Темиров томонидан урилган гол ҳал қилганди.

"Насибуллаевдан Насибуллаевгача" — "Шерлар"нинг зафарли серияси тугади

Бунда ҳам эътиборга лойиқ жиҳат бор. "Пахтакор" Суперлигада 298 кунлик танаффусдан кейин яна мағлуб бўлди (20 ўйиндан иборат серия). 

Энг қизиғи, 2020 йилнинг 25 ноябрида ўтказилган "Насаф" билан ўйинни ҳам (3:0, 24-тур) бугунги баҳсда ишлаган Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган эди.

Шунингдек, бугун "Пахтакор"нинг 565 дақиқалик "қуруқ серияси" ҳам якунланди.

5 йил

"Бургутлар"нинг Тошкент клубига қарши охирги ғалабаси шунча муддат олдин қўлга киритилган эди. Аниқроқ айтсак, 2016 йилги мавсумнинг 16-турида водийга сафар қилган "шерлар" ортга бошлари эгик ҳолда қайтишган. Ўша ўйин тақдирини ҳам 1 та гол ҳал қилган бўлиб, Дилшод Жўраев томонидан пенальтидан урилган эди.

Шундан кейин ўтказилган 5 ўйиннинг барчаси "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлганди (тўплар нисбати — 13:1). Маълумот учун, Фарҳод Соҳибжоновга қадар "Андижон"нинг "Пахтакор" дарвозасига урилган охирги голига Илдар Маматказин муаллифлик қилган эди (2019 йилнинг 27 августида).

Хуллас, 20 ўйиндан бери енгилмаётган "шерлар" охирги ўриндаги "бургутлар" олдида ожиз қолишди. Халқимиз бундай воқеалардан кейин шундай дейди: "Кесакдан олов чиқибди-да"

Нима деб ўйлайсиз, мавсум якунига қадар олдинда турган 7 турда бу вазифани яна қайсдир жамоа уддалай оладими?

Буюклик оддийликдан бошланади!

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика