Latest news

20:41Ўртоқлик учрашуви. Россия Вьетнамни қийинчиликсиз мағлуб қилди  0 20:25ЖЧ саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум бўлди  1 20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР 1:0 (матнли трансляция)  182 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Фаластин дарвозасига йўл топа олмади!  7 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди!   6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ футболчилари "Бунёдкор" стадионига етиб келишди  6 17:36ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР: Асосий таркибимиз маълум  43 17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  6 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  8 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  7 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  4 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  17 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0

"Андижон": Ёшларга эътибор News

"Андижон": Ёшларга эътибор

Tags :  Андижон
Олий лиганинг биринчи давраси ҳам ортда қолди.

Очиғини айтганда, мавсумнинг биринчи қисмида “Андижон” мухлисларини қувонтира олмади. Аниқроғи ишқибозлар кутганидек юқори ўринларни эгаллай олмади. Лекин олдинда иккинчи давра учрашувлари борлигини инобатга оладиган бўлсак, ҳали ҳаммаси кўнгилдагидек кечиши учун умид қилса бўлади. Шундай эмасми?!

Гарчи бу йил “Андижон” ижобий натижаларни қайд эта олмаётган бўлсада, клуб ўз инфратузилмасини мукаммаллаштириб, янгича иш тизимини жорий этмоқда. Клуб раҳбарияти бу йил, маҳаллий ёшларга жиддий эътибор бера бошлади. Боиси сўнгги йилларда “Андижон” сафида ўйнаб кетган футболчиларнинг кўпчилигини бошқа жойлардан ташриф буюрганлар ташкил этарди ва бу табиийки андижонлик иқтидорлиларни юзага чиқишига қайсидир маънода тўсқинлик қиларди.



Солоҳиддин Солоҳиддинов (№70) ва Бахтиёр Қосимов (№26) тажрибали жамоадоши Иброҳим Отахонов (№6) билан ёнма-ён ўйнаб, аста-секин ўсишга эришмоқда.

Эътибор берган бўлсангиз, “Андижон” ёшлари танаффусга 3-ўринда чиқиб кетди. Албатта, бунда мураббий Виталий Легайнинг самарали фаолиятини аълоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки жамоани деярли мавсум старти арафасида қабул қилиб олган Виталий Александрович вақт ўтгани сайин ўзи учун тўғри йўналишни топ олди ва жамоа ўйинини шакллантирди. Ижобий натижа билан параллел равишда ёшларни асосий жамоага етиштириб беришни ҳам яхши уддалади дейиш мумкин. Фикримизга исбот тариқасида Бахтиёр Қосимов, Алишер Абдувоҳидов, Жаҳонгир Мақсудов, Солоҳиддин Солоҳиддинов сингари футболчиларнинг  бу йил олий лигада дебют учрашувини ўтказганини айтиш мумкин. Эндигина 20 ёшни қарши олган  ушбу футболчиларнинг “Андижон” учун ҳозирги кунда ижобий натижа дейиш мумкин. Тўғри, олий лиганинг бошқа клубларида 18-20 ёшли футболчилар аллақачон асосий таркиб аъзосига айланиб улгурган ва бундан фожеа ясаш нотўғри бўлади дейишингиз ҳам мумкин. Лекин “Андижон”да сўнгги йилларда ёшларга бу даражада катта эътибор қаратилмай келаётганини ҳам беэътибор қолдирмаслик лозим. Ҳар йили 1та ўйинчи етишиб чиқарди. Жорий мавсум эса уларнинг сони бир неча баробарга ошгани кишини қувонтирмасдан қолмайди.

Давралар оралиғида ёшлар жамоамиз таркиби маҳаллий ёшлар ҳисобига янада кучайтирилади.

Биринчи даврада ёшлар жамоамиз таркибида ўзини кўрсатишга эришган Шояд Муллажонов, Шохруҳ Эргашев, Дилмурод Маҳмудов, Аброр Комилов сингари иқтидорли ўйинчиларимиз ҳам ҳадемай олий лигада ўйнай бошлашига шубҳа йўқ. Агарда улар ўз устида келгусида ҳам тинимсиз ишлаб боришни канда қилмаса.

Давралар оралиғида ёшлар жамоамиз таркибига андижонлик яна бир нечта истеъдодли футболчиларни жалб этиб, кучайтириш режалаштирилган. “УзДонгЖу”даги ўйинлари орқали андижонлик мухлисларга яхши таниш бўлган иқтидорли ҳужумчи Озодбек Комиловнинг “Андижон”га олиб келинганини айтиб ўтиш керак. 19 ёшли ҳужумчи сўнгги йилларда фаолиятини “Металлург”да ўткказиб келаётганди. Жамоамиз мураббийларининг Комиловдан иккинчи даврада умиди катта. Ўйлаймизки, Озодбек олий лигада ҳам йўқолиб қолмайди ва сермаҳсуллик кўрсатиб, ўзига билдирилган ишончни оқлайди.



Айни дамда ёшлар жамоамизни Ёдгор Хурхонов ва Расул Раҳмонов шуғуллантирмоқда. Виталий Легай асосий жамоага ўтгач, ёшлар жамоамиз билан асосан ўйин кунлари бирга бўлмоқда. Четда қараганда, мураббий ёшлар жамоамизга бефарқ бўла олмаяпти ва имкон қадар шогирдлари кўпроқ бўлишга харакат қилмоқда.

Яқин йиллар давомида “Андижон”нинг сардори сифатида майдонда жавлон урган Расул Раҳмонов бошидан бир неча бор оғир жарохатларни ўтказди ва бу йилдан бутсаларини михга илишга қарор қилди. Клуб раҳбарияти Раҳмоновнинг жамоага қийин вазиятларда ҳам содиқ қолганини беэътибор қолдирмасдан, ёшлар жамоамизда мураббийлик қилишни таклиф қилди ва унинг янги босқичда қадам ташлашига замин яратиб берди. Аста-секин мураббийлик курсларида таҳсил олиб, босқичма-босқич мураббий сифатида юқорига кўтарилишни ўйлаётган Расул Раҳимович  шу кунгача футболчи сифатида кўплаб таниқли мураббийлар билан ишлади. Ислом Аҳмедов, Амет Мемет, Александр Аверьянов ҳамда Эдгар Гесс каби мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг ҳар биридан нимадир олганини таъкидлашдан чарчамайдиган Раҳмоновнинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика