Latest news

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

"Андижон" янги футболчиларни таништирди News

"Андижон" янги футболчиларни таништирди

Tags :  Андижон
Бугун янги мавсум олдидан “Андижон” жамоаси билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Андижон" энди ўз базасига эга бўлди. Маълумки, шаҳардаги бўстон даҳасида “Андижон” клубига тегишли болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жойлашган. У ерда шуғулланиш учун қатор майдонлар бор. Раҳбарият эса янги мавсум олдидан айнан болалар ва ўсмирлар футбол мактабида асосий жамоа учун базани барпо қилди. 80 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд. Футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Бунгача “Мед Сити” сиҳатгоҳида истиқомат қилиб келган жамоа аъзолари энди янги қуриб битказилган базага жойлашади. У ерда футбол мактаби ҳам фаолиятини давом эттираверади. 

Андижонликлар қишки селекция чоғида таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олди. Маросимда жамоадаги барча 25 нафар ўйинчиларга янги футболка рақамлари билан топширилди.


Элдор Адҳамов, 1. 

Алишер Жўрабов, 96. 

Хуршид Ходжаев, 46.

Илдар Маматказин, 21. 

Богдан Милич, 9. 

Горан Милойко, 20, 

Аҳрор Иноятов, 8. 

Илҳом Абдуғаниев, 10. 

Фарҳод Соҳибжонов, 17. 

Миржалол Мирзаев, 11. 

Ислом Маматказин, 4. 

Иззат Абдулхаков, 7. 

Муҳаммадкарим Тоиров, 26. 

Бобур Давлатов, 18. 

Владимир Бубанья, 15. 

Азамат Исроилов, 3. 

Шаҳбоз Эркинов, 22. 

Саидумар Содиқов, 27. 

Иброҳим Мухторов, 99. 

Абдувоҳид Ғуломов, 5. 

Илҳом Алижонов, 66. 

Шерзод Эсанов, 23. 

Аҳмад Анваров, 77. 

Абдураҳмон Комилов, 14. 

Маликшох Расулов, 19.



“Мухлисларимиздан про лигага тушиб кетганимиз учун узр сўраймиз. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ваъда берамиз, Суперлигага чиқишимиз керак. Бунинг учун майдонда футболчиларимиз яхшироқ ўйнаб беришлари керак. Худо хоҳласа. албатта Суперлигага қайтамиз. Вилоятимиз ҳокимига катта раҳмат. Доим эътибор қаратади, қандай ишлар олиб борилаётгани бўйича ҳам сўраб қизиқиб туради. Биз олдимизга кўп режалар қўйганмиз. Мана, янги базамизни ҳам битказиб олдик. Энди стадион “прожектори”ни ҳам яхшилаймиз. Жамоамизга эътиборни янада кучайтирамиз. Ўша ваъда: чемпион қилмагунча қайтиш йўқ”, - деди клуб президенти Журъатбек Қувватов.


Шу ўринда “Андижон” устози Виктор Кумиков ҳам қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 “Барча футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Шунингдек, Журъатбек Дилшодбековичга миннатдорчилик билдираман. Маълумки, ҳар бир жамоанинг уйи бўлади. Мана, бизни ҳам энди ўз қароргоҳимиз бор. Бундай яратиб берилган шарт-шароитлар ғалабаларимизга замин бўлади, деб ўйлайман. Кимлар бу ерда ишлаб, меҳнат қилган бўлса, барчаларига раҳмат айтаман”.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика