Latest news

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  2 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  2 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  5 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  11 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

Андижон вилояти футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди News

Андижон вилояти футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Аввала хабар берганимиздек, яқинда Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти ўзгарди.

Янги раҳбар Каримов Бекзод Ҳамидуллаевич бугун вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди. Унда вилоят болалар ва ўсмирлар футболида ишлаб келаётган мураббийлар ҳамда маҳаллий ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этди.

Мазкур йиғилиш Бўстон даҳасида жойлашган "Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби"нинг мажлислар залида ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад шуки, расмий равишда яқиндан танишув, долзарб муаммолар ва келгусида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни эшитиш эди. Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти унда вилоятдаги болалар мураббийларининг таклиф ва мулоҳазалари билан қизиқди ва болалар футболини янада ривожлантириш мақсадида янги ғоялар берилиши ҳамда бунинг устида ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб, фаолият юритиш кераклигини аълоҳида таъкидлади.

- Вилоят футбол федерациясининг энг биринчи рақамли қиладиган иши бу - болалар футболини ривожлантириш. Ишонаманки вилоятимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Фақат биздан уларни излаб топиб, тўғри йўналишда тарбиялаб бориш талаб этилади. Тушунаман бугунги кунда кўплаб спорт ва футбол мактабларида керакли жиҳозлар етишмовчилиги учраб туради. Ёхуд майдон масаласи бўйича муаммолар талайгина. Футболни ривожлантириш учун аввало ушбу камчиликларга барҳам беришимиз жоиз. Биз ушбу муаммоларни Ўзбекистон футбол федерацияси, Вилоят ҳокимлиги ҳамда спорт қўмитасининг амалий ёрдами орқали бартараф этишга харакат қиламиз. Ўйлаб қарасангиз ҳаммада камчилик бор. Иш бор жойда, камчилик ҳам бўлади албатта. Лекин уларни ўзимиз бартараф этиб боришимиз керак - дейди Бекзод Каримов.


Йиғилиш чоғида Илҳом Устахонов, Фозил Бобораҳимов, Шакир Галимов ҳамда Аҳрор Иминов каби мураббийлар вилоят футбол федерацияси вакилларига узларининг айрим таклиф ва мулоҳазалари билан мурожаат қилди. Хусусан иккинчи лигадаги ўйинларнинг савиясини ошириш учун қилиниши керак бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.
 - Вилоят иккинчи лигаси бу  қайсидир маънода Вилоят футбол федерациясининг савиясини кўрсатиб беради десам хато бўлмайди. Ушбу мусобақани ўтказишда ҳар йили турли муаммоларга дуч келинади. Кўп жамоаларнинг иштиёқи молиявий жиҳатига тўғри келмайди. Лекин ҳар бир туман имкон қадар ўз жамосини чемпионатда иштирок этишини таъминлаб келади. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Ишни яқинда бошладим, вилоят иккинчи лигасининг савияси ҳақида тайинли бир нима дейиш қийин. Бу йил имкон қадар мусобақани кўтаринки руҳда якунлаб, келаси йилдан ўзимизнинг аниқ иш дастуримиз орқали фаолият юритамиз - дея сўзини якунлади вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти.


Йиғилишнинг иккинчи қисми вилоят футболида фаолият юритаётган ҳакамлар ва уларнининг ишини баҳолаб борувчи назоратчи ҳакамлар иштирок этди. Мазкур йиғилишда ҳам вилоят футбол федерацияси вакиллари ҳакамликдаги камчиликлар ва уларни бартараф этиб бориш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни тинглади. Бугунги кунда биринчи лига мусобақаларида назоратчи ҳакам сифатида фаолият юритиб келаётган Исломжон Раҳимов вилоятдаги ёш ҳакамларнинг биринчи навбатда соҳага бўлган қизиқишини орттириб бориш кераклигини ва албатта янги-янги жорий этилаётган футбол қоидаларини ёдлаб бориши муҳимлигини куюниб гапирди. Ундан ташқари таниқли собиқ ҳакам, бугунги кунда вилоят иккинчи лига ўйинларида назоратчи сифатида ишлаб келаётган Муҳаммадқосим Тўхтасинов ҳам ўз таклифларини билдирди. Ўз вақтида олий лигада ҳакамлик қилган Рустам Ҳамидов ҳам соҳа вакилларига тааллуқли бўлган фойдали таклифларини бериб ўтди. Қолаверса бугунги кунда вилоят футбол федерациясида фаолият юритиб келаётган таниқли ҳакам Анвар Маражабов ҳам иккинчи лигадаги ҳакамлик борасида кескин ва шу билан бирга аччиқ ҳақиқатларни айтиб ўтди. Йиғилиш чоғида, вилоят футбол федерациясининг бу борадаги мақсади биринчи ва олий лига мусобақаларини бошқариб борувчи ҳакамлар сонини ошириб бориш эканлиги айтилди. Бунинг учун иқтидорли, ҳакамликка бўлган қизиқиши юқори ҳамда ўз устида ишлашни канда қилмайдиган ёшларни ҳам жалб этиб, ўқитиш кераклиги энг асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.
Вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти, Бекзод Ҳамидуллаевичнинг айтишича, эндиликда ҳар ойнинг сўнгги кунида болалар мураббийлари ва ҳакамлар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари фикр алмашилади.

Йиғилиш шу тариқа дўстона ва самимий руҳ остида якунига етди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика