Latest news

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  151 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

"Андижон" - "Сурхон" учрашувига кириш БЕПУЛ! News

"Андижон" - "Сурхон" учрашувига кириш БЕПУЛ!

Хабарингиз бор, 3 ноябрь, шанба куни ПРО-Лиганинг «А» гуруҳида 33-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Шубҳасиз турнинг марказий учрашуви Андижондаги «Соғлом авлод» ўйингоҳида кечади. Шу куни Суперлига йўлида курашаётган «Андижон» жамоаси бу йўлдаги принципиал рақибларидан бири бўлган Термизнинг «Сурхон» жамоасини қабул қилади.

«Андижон» ва «Сурхон» жамоалари иштирокидаги ўйинни ҳозирдан айтиш мумкинки, қизиқарли ва жангавор тарзда ўтади.

Бўлажак баҳсда табиийки «Андижон»ни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Шундай экан жамоанинг ашаддий ишқибозларидан ҳам юқори савиядаги мухлислик талаб этилади.
Шу муносабат «Андижон» футбол клуби маъмурияти «Андижон» - «Сурхон» учрашувига мухлисларнинг киришини бепул этиб белгилади.

Шундай экан мухлисларни шанба куни «Соғлом авлод» стадионида кутамиз!

Маълумот учун, «Андижон» - «Сурхон» учрашувининг бошланиш вақти соат 15:00га белгиланган.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика