Latest news

10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  1 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  1 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  9 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  14 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1

“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида... News

“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида...

Бугун Андижонда футбол байрами! Coca Cola Суперлигасининг 19–тур ўйинларини “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув бошлаб беради.

Учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Сабаби, “Андижон” иккинчи даврани муваффақиятли бошлади, бироқ, сўнгги икки турдаги мағлубиятлар мухлисларни хафа қилгани бор гап. Қолаверса, бугун “Андижон” ўз мухлислари қаршисида ўйнайди ва уларни хурсанд қилиш учун майдонга тушиши аниқ.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини иккинчи даврада тўҳтатиб бўлмаяпти. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа иккинчи даврада бешта учрашув ўтказиб, шуларнинг 4тасини ғалаба билан якунлаган бўлса, сафарда “Бухоро” жамоаси билан дуранг ўйнади. Кўриб турганингиздек, “Сўғдиёна” “авжига” чиққан пайт.

“Андижон” ҳамда “Сўғдиёна” жамоаларнинг иккинчи даврадаги учрашувлари:
“Андижон” – “Бухоро” 2:0
АГМК – “Андижон” 2:2
“Металлург” – “Андижон” 0:2
“Андижон” – “Навбаҳор” 0:1
“Пахтакор” – “Андижон” 5:1

“Сўғдиёна” – “Локомотив” 1:0
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 1:2
“Сўғдиёна” – “Қизилқум” 1:0
“Бухоро” – “Сўғдиёна” 1:1
“Сўғдиёна” – АГМК 1:0

“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоаларининг сўнгги бешта мавсумдаги ўзаро учрашувлари:
Бугунги жамоалар 2011 йилги мавсумдан шу кунгача ўзаро 9 маротаба баҳс олиб боришди. Ўтказилган 9 учрашувнинг тўрттасида “Андижон” жамоасининг қўли баланд келган бўлса, жиззахликлар ҳам 4 та учрашувда ғолиб бўлишган. Атиги битта учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган.
Жорий мавсумнинг биринчи даврасидаги ўйини Жиззахда бўлиб ўтганди ва ўшанда ҳимоядаги хатолар эвазига "Андижон" 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учраганди.

2011 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 2:1
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:1
2014 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 1:2
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:0
2015 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 3:2
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:2
2016 йил:
“Андижон” - “Сўғдиёна” 3:0
“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:0
2019 йил:
“Сўғдиёна” – “Андижон” 2:1
“Андижон” - “Сўғдиёна” ?:?

Учрашувни Зокир Қодиров бошқариб боради
Бугунги учрашувни бошқариш вазифаси навоийлик Зокир Қодировга юклатилган. Жорий мавсумда 13 та учрашувни бошқарган Қодиров “Андижон”нинг битта, “Сўғдиёна”нинг учта ўйинида бош ҳакамлик қилган. Зокир Қодировга қанотларда Руслан Самандаров ва Расул Фозиловлар ёрдам бериб боришади.

Учрашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади
“Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳс соат 18:00дан эътиборан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилади. Учрашувни спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.


Andijan

Superliga. Round 19

13/09/2019, 18:00

0
:
0
Finished

Sogdiana

45'
90'
30'  Farhod Bekmurodov
61'  Farhod Bekmurodov (Shakhzod Ubaydullayev)
71'  Sardor Azimov (Qahramon Bahodirov)
82'  Farkhod Mirakhmatov
86'  Ruzimbay Ahmedov (Abdullo Alimov)
46'  Ivan Nagaev (Nuriddin Khasanov)
63'  Шахбоз Джурабеков
65'  Jasur Khasanov O (Muhammadanas Hasanov)
90'  Jamshid Boltaboev (Sanjar Rashidov)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика