Latest news

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди News

Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди

Бироздан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасидаги "Андижон" — "Динамо" ўйини бўлиб ўтди.


"Андижон" - "Динамо" 1:2 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Данил Яценко

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

Назоратчи: Александр Попов

ВАР: Иброҳим Исмоилов

АВАР: Максим Нехочин

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Улуғбек Абдуллаев 65, 0:1, Лука Ускокович (Олег Зотеев) 81, 1:1, Фирдавс Абдураҳмонов (Миржаҳон Мираҳмадов) 90+14, 1:2

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Рустам Турдимуродов (11.Ислам Машуков,77), 8.Искандар Шайқулов, 10.Илҳом Абдуғаниев (9.Мирзад Механович, 74), 14.Абдураҳмон Комилов (33.Олег Зотеев,77) 18.Дамир Темиров (6.Алтин Крезиу, 63), 23.Дониёр Абдуманнопов ( 22.Усмонали Исмоналиев,63), 32.Лука Ускокович, 66.Миомир Дуричкович, 71.Бектемир Абдуманнонов

Захира: 12.Моҳир Комилов, 4.Исломбек Маматказин,  13.Сардор Азимов, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсиско Журани, 9.Миржаҳон Мираҳмадов, 10.Анваржон Ҳожимирзаев (11.Хислат Ҳалилов, 88), 16.Ричард Фрайдей (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 63) 17.Салим Мустафоев, 18.Олександр Кучеренко, 22.Улуғбек Абдуллаев (8.Санжар Қодирқулов,75), 25.Ойбек Ўрмонжонов, 88.Марко Станоевич (, 5.Дуглас Майкон, 63)

Захира: 27.Эдем Неманов,  14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 24.Мухсин Бозоров, 

Огоҳлантириш: Дамир Темиров ("Андижон") 19, Улуғбек Абдуллаев ("Динамо") 28

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+21. Учрашув якунланди. 

90+20. Гол инобатга олинди. Ўйин яна қанча давом этаркин?

90+18. Ҳакам вазиятни ВАРдагилар билан муҳокама қилмоқда. 

90+15. Бош ҳакам ВАРни эшитмоқда. Бугунги ўйин иккинчи бўлими ёнмоқда. 

90+14. ГОЛ. "Динамо" ўйиннинг охирги дақиқаларида ғалаба тўпини киритмоқда. Миржаҳон Мираҳмадовнинг жарима майдончаси ичига узатиб берган тўпини Фирдавс Абдураҳмонов қабул қилиб олиб осонликча дарвозани ишғол қилди. 

90+10. 100-дақиқа бошланди. Ҳакам жамоаларга қўйиб беряпти. 

90+6. Алтин Крезиунинг пасидан сўнг Ускокович гол урганди. Лекин ўйиндан ташқари ҳолат деб топилди. Ўйин давом этади. 

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

89. Стадиондаги мухлислардан бири ён ҳакамга нимадир улоқтирди, унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

88. Насибуллаев ВАРда ўзи вазиятни кўргач пенальти йўқлигини билдирди. 

86. Насибуллаев ВАРни эшитяпти. Ўзи монитор олдига борди. Вазиятни кўряпти. 

84. ПЕНАЛЬТИ. Насибуллаев "Динамо" дарвозасига пенальти белгилади. Майкон жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди деб топилди. 

81. ГОЛ. "Андижон" ҳисобни тенглаштирди. Олег Зотеевнинг бурчакдан берган узатмасидан сўнг Лука Ускокович дарвозага йўл топди. 

77. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Рустам Турдимуродов ўрнига Ислам Машуков, Абдураҳмон Комилов ўрнига Олег Зотеев тушди.

75. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Улуғбек Абдуллаев ўрнига Санжар Қодирқулов тушди.

74. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Илҳом Абдуғаниев ўрнига Мирзад Механович тушди.

71. Улуғбек Абдуллаев рақиб футболчиси Бектемир Абдуманнонов билан тўқнашувда бошидан жароҳат олди. У алмаштирилади. Унинг ўрнига Санжар Қодирқулов тушади. 

65. ГОЛ. "Динамо" учрашувда ҳисобни очди. Феррейрадан тўпни қабул қилиб олган Улуғбек Абдуллаев аниқ зарба билан мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди.

63. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Дамир Темиров ўрнига Алтин Крезиу, Дониёр Абдуманнопов ўрнига Усмонали Исмоналиев тушди.

63. ЗАРБА. Миржаҳон Мираҳмадовнинг зарбасини Адҳамов осонликча эгаллаб олди.

60. ЗАРБА. Дамир Темировнинг зарбаси кучли ва аниқ борди. Ягудин тўпни қайтарди. 

55. ЗАРБА. Яна Рустам Турдимуродов. "Бургутлар" ҳужумчиси "Динамо" дарвозасига зарба йўллади. Зарба кучли аммо ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 



45+3. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ЗАРБА. "Андижон" қарши ҳужум уюштирди. Рустам Турдимуродовнинг зарбасини Ягудин қайтарди. Қайтган тўпга Дониёр Абдуманнопов зарба йўллади. Ноаниқ. "Андижон"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. 

42. ЗАРБА. Анвар Ҳожимирзаевнинг жарима майдончасига яқин худудда йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.

39. Вазият кўриб чиқилмади. Ўйин давом этади. 

36. Дониёр Абдуманнопов жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни айтди. Насибуллаев ВАРни эшитмоқчи. 

34. "Андижон" рақиби дарвозаси олдида кескинлик яратиб кўрди. Ягудин ўз ўрнида.

30. Станоевичнинг бурчакдан узатиб берган тўпидан сўнг жарима майдончаси ичида Ўрозов боши билан зарба йўллади. Мезбонлар посбони Элдор Адҳамов тўпни қайтарди.

28. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Динамо" футболчиси Улуғбек Абдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

22. ЗАРБА. Ойбек Ўрмонжонов жарима зарбасини ижро этди. Хавфли лекин ноаниқ. 

20. ЗАРБА. Бектемир Абдуманнонов Ягудин дарвозасини нишонга олиб кўрди. Унинг уриниши самарасиз якунланди. 

12. "Динамо" ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

8. ЗАРБА. Илҳом Абдуғаниев узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Зарба ноаниқ. 

- Ўйинга старт берилди. "Бобур Арена"да ҳакам хуштаги янгради.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика