Latest news

17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  2 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  12 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  13 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5

«Андижон» бугун назорат ўйинини ўтказди News

«Андижон» бугун назорат ўйинини ўтказди

Tags :  Андижон
Ўз қароргоҳида йиғин ўтказаётган андижонликлар бугун навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказди.

Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида биринчи лига вакили «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасига қарши ўткан ўйинда футболчиларимиз ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда бош мураббий Виталий Легай кеча вилоят ҳокими кубоги финал баҳсида иштирок этмаган тажрибали ўйинчиларга имкон берди. Айтиш лозимки, бугунги баҳсда меҳмон ўйинчилари ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Ўйинда аввалига Иброҳим Отахонов пенальтидан ҳисобни очган бўлса кейинроқ ёзёвонликлардан Шаҳбоз Абдураҳмонов жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи таймда эса захирадан майдонга тушган Бахтиёр Қосимов таҳминан дарвозага 20-25 метрлар узоқликда белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди. Учрашувда бошқа гол қайд этилмади ва андижонликлар иродали ғалабани қўлга киритди.

25/02/2017
Назорат учрашуви.
«АНДИЖОН» - «ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» 2:1.
Ҳакамлар:

Шамшир Қўлдашев
Элзиёд Исомуддинов
Хушнуд Суюнбоев.

«АНДИЖОН»:
35. Лочин Долимов
26. Қаҳрамон Махамаджонов
15. Абдурасул Комилов
28. Акбар Ходжаев
70. Ойбек Нурматов
55. Санжар Асқаралиев
8. Фарҳод Бекмуратов
6. Иброҳим Отахонов
22. Мақсуд Маҳмудов
44. Камрон Абдуҳамидов
32. Алишер Абдувоҳидов.

Захирадан майдонга тушганлар:
60. Хусниддин Хусниддинов
34. Шаҳбоз Жумабоев
25. Муҳаммадюсуф Абдумажидов
19. Аҳрор Ўктамов
91. Алишер Тўхтасинов
10. Бахтиёр Қосимов.

ГОЛ: Иброҳим Отахонов (пен). Бахтиёр Қосимов. Шаҳбоз Абдураҳмонов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика