Latest news

08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  3 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  4 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  3 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  13 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  4 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз" News

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"

"Андижон" жамоасининг Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиши ўзбек футболидаги катта воқеа сифатида тарихга кирди, чунки бунга қадар кубок Тошкент клублари ва "Насаф"ники бўлаётганди.

 Эндиликда "бургутлар" кейинги мавсумда ОЧЛда иштирок этади, лекин бунинг учун маълум бир талабларни бажариш керак бўлади. Хўш, бу борада тайёргарлик қандай кетяпти? Шу ва бошқа саволлар билан клуб бош директори Элбек Саматовга юзландик.

- "Андижон" жамоаси учун бу йилги мавсум қандай ўтмоқда? Мавсум бошида қўйилган вазифалар, ўйланган режаларга қанчалик мос ўтяпти? 

- Суперлиганинг биринчи даврасини яхши ўтказдик деб бемалол айта оламан. Иккинчи даврани эса қониқарсиз тарзда ўтказмоқдамиз. Кубокда ўзимиз ўйлагандан ҳам яхшироқ натижа қайд этдик ва ғолиб чиқдик. Мавсум бошида мақсадимиз кучли бешликка кириш эди. Умуман олганда мавсум кўнгилдагидек кетяпти. Масалан, 2 ва 11-ўриндаги жамоа ўртасида фарқ йўқ, чунки ҳеч нарса бермайди. Кубокни олган ҳолда ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. 

-  Кубокка эга чиқиш раҳбар сифатида қандай таассурот, ҳиссиётларни берди? Ичингиздан нима ўтди? 

- Таассуротлар жуда кучли бўлди. Кун ўтган сари катта иш қилганимизни тушуниб боряпман. ОЧЛ-2 турнирида ҳам муносиб иштирок этамиз.


-  Селекция ишлари ҳақида. Бу йилги трансферлар, янги футболчилар қанчалик самара келтира олди, раҳбарият, мураббийлар қониқдими? 

- Умумий олганда кўнгилдагидек бўлди. Янги келган футболчилар ютуқларимизга ўз ҳиссаларини қўшди, дея оламан. Дейлик, Рустам Турдимуродов, Шаҳром Самиев, Бектемир Абдуманнонов ва бошқалар ҳам ўзини кўрсатди. 

-  Кейинги йил жамоа ОЧЛда ўйнайди. Бунинг учун талабларни бажариш бўйича ишлар бошланганми? Стадиондаги шароитлар ва ҳоказо...

- Албатта, ОЧЛда ўйнашнинг ўзига яраша талаблари борлигидан хабардормиз. Бунинг учун вақтимиз бор. Декабрь ойидан бошлаб стадионимизни талабларга мос ҳолатга келтиришни бошлаймиз. Бундан муаммо йўқ. Бизнинг ПФЛ бошқа давлатларга қараганда клубларга бу борада вазифаларни юклаб келяпти. Шу сабабли аксарият талаблар бажариб бўлинган. Медиа трибуна, МТРКга, мухлисларга шароитлар яратилиш устида иш олиб борилади. Насиб қилса, рақибларни Андижонда қабул қиламиз.



- ОЧЛни ҳисобга олганда "Андижон"нинг таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкин? Табиийки мухлислар янгиликлар кутади, халқаро мусобақаларда тажрибали номлар ҳам керак... 

- Таркибимизни бунданда кучлироқ қилишимиз керак бўлади. Ҳаттоки, чемпион жамоа ҳам кучайишни истайди. Биз ҳам бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Футболчилар билан музокаралар давом этмоқда, жараён кетяпти. Яқин кунларда бу нарса амалга ошади ва эълон қиламиз. 

- Клубда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар йўқми? Футболчилар, бошқа ташкилотлардан... 

- Бу борада жиддий муаммолар йўқ, футболчилар олдида ҳам қарздорлик йўқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика