Latest news

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  50 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди News

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди

Про лига мавсуми расман ниҳоясига етди.

Унда “Андижон” жамоаси муваффақиятли иштирок этган ҳолда муддатидан илгари 1-ўринни эгаллади ва натижада Про-лига ғолиби сифатида Суперлига чиптасини қўлга киритди.

Кеча мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказган “Андижон” таътилга чиқди. 

Энг асосийси, барча жамоа аъзоларининг оила даврасига янада яхши кайфиятда қайтишлари учун ойлик маош ва мукофот пуллари билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилди. Ҳаттоки, шартномаларнинг  30 ноябргача тузилганлари ҳам бўлиб, ушбу ой учун ҳам иш ҳақлари тўлиқ ўз эгаларига топширилди. 

Кеча ўйиндан кейин “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев клубнинг таътилга чиқишидан олдин мураббийлар ва футболчиларга ажойиб мавсумни ўтказиб, мухлисларни хурсанд қила олгани учун миннатдорчилигини билдирди. Айниқса, легионер футболчиларга ҳам алоҳида ташаккурини изҳор қилиб ўтди. 

Шуни алоҳида айтиш ўринлики, клубдаги барча мураббий ҳамда футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилиб, янги мавсумга қарздорликсиз кирилишида ва жамоани кучайтириш учун таклиф қилинадиган футболчилар билан музокараларнинг олиб борилишида бу ҳолат муҳим роль ўйнайди.

Мавсумлар оралиғида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни расмий саҳифамиз орқали ёритиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг! 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика