Latest news

12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   3 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  18

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди News

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди

Про лига мавсуми расман ниҳоясига етди.

Унда “Андижон” жамоаси муваффақиятли иштирок этган ҳолда муддатидан илгари 1-ўринни эгаллади ва натижада Про-лига ғолиби сифатида Суперлига чиптасини қўлга киритди.

Кеча мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказган “Андижон” таътилга чиқди. 

Энг асосийси, барча жамоа аъзоларининг оила даврасига янада яхши кайфиятда қайтишлари учун ойлик маош ва мукофот пуллари билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилди. Ҳаттоки, шартномаларнинг  30 ноябргача тузилганлари ҳам бўлиб, ушбу ой учун ҳам иш ҳақлари тўлиқ ўз эгаларига топширилди. 

Кеча ўйиндан кейин “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев клубнинг таътилга чиқишидан олдин мураббийлар ва футболчиларга ажойиб мавсумни ўтказиб, мухлисларни хурсанд қила олгани учун миннатдорчилигини билдирди. Айниқса, легионер футболчиларга ҳам алоҳида ташаккурини изҳор қилиб ўтди. 

Шуни алоҳида айтиш ўринлики, клубдаги барча мураббий ҳамда футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилиб, янги мавсумга қарздорликсиз кирилишида ва жамоани кучайтириш учун таклиф қилинадиган футболчилар билан музокараларнинг олиб борилишида бу ҳолат муҳим роль ўйнайди.

Мавсумлар оралиғида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни расмий саҳифамиз орқали ёритиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг! 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика