Latest news

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  6 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  6 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

Анда жоним қолди менинг ёхуд Бобур юртида футболимизнинг 110 йиллик тантаналари News

Анда жоним қолди менинг ёхуд Бобур юртида футболимизнинг 110 йиллик тантаналари

Хабарингиз бор, бу йил ўзбек футболи ташкил топганига 110 йил тўлди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси шонли санани муносиб нишонлаш, уни тарих саҳифаларига муҳрлаш мақсадида хайрли ишга қўлга урган эди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида қутлуғ сана муносабати билан турли тадбирларни ўтказиш режаси ишлаб чиқилганди. Йил бошидан бери саккизта минтақада ана шу байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилди. Бугун иккинчи кундирки, ҳисоб бўйича тўққизинчи ҳудуд - Андижон вилоятида мамлакатимиз футболининг 110 йиллик тўйи кенг нишонланяпти.

Захириддин Муҳаммад Бобур киндик қони тўкилган юртда илк профессионал футбол клуби 1956 йилда "Ирмаш" номи остида ташкил этилиб, 1964 йилгача шу ном билан фаолият юритган. Турли йилларда бу жамоанинг номи "Автомилчи", "Текстилчи", "Пахтакор", "Спартак", "Наврўз"га ўзгариб, бугунги кунда "Андижон" номи остида Про-лига чемпионатимизда иштирок этиб келяпти. Ўтган давр мобайнида Андижон заминидан таниқли, терма жамоага номзод футболчилар етишиб чиққан.




Андижондаги тадбирлар Шўрбулоқдаги вилоят футбол академиясидан бошланди. Мезбонлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги меҳмонларни нон-туз билан кутиб олишди. Футболимиз афсоналари Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, шунингдек Вячеслав Томилин, Ориф Маматказин, Маҳмуд Собиров, Азамат Абдураимов, Фурқат Эсонбоев, Сергей Ковшов, Бенямин Муратов сингари фахрийларимиз ҳамда делегация таркибида Андижонга етиб келган оммавий ахборот воситалари ходимлари вилоят футбол академияси билан яқиндан танишишди. Дарвоқе, бу ерга Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати совриндори бўлган Алёша Асанович ҳам келган. Собиқ таниқли футболчи академия тарбияланувчилари билан кечган суҳбатда уларни мотивацион сўзлари илк "сийлади". Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов болаларни давлатимиз томонидан тақдим этилаётган бу имкониятлардан максимал даражада фойдаланиб, юртига, халқига, оиласига наф келтирадиган фарзандлар бўлиб камол етишига ундади. Равшан Эрматов мураббийларга ўз устида кўпроқ ишлаб, истеъдодли ёшларни терма жамоаларга етказиб беришга чорлади.




Шундан сўнг меҳмонлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрабек Абдураҳмонов билан учрашдилар. Бу пайтда Шуҳратбек Қўшақбоевич Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги объектлар билан танишаётган экан. Шу боисдан ҳам вилоят ҳокими билан учрашув Шаҳрихон туманида бўлиб ўтди.


Тадбирнинг иккинчи кунида ЎФА ва АФА мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари ўзбек футболининг фахрийси, кўплаб футболчиларнинг устози, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Искандар Галиулин хонадонига ташриф буюрди. Учрашув давомида Искандар Галиулиннинг ёрқин фаолияти ва ўзбек футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футбол фахрийсига эсдалик совғалари топширилди.



Шунингдек Андижон фарзанди, вилоят футболи афсонаси, бир нечта футболчиларнинг устози Муҳаммадқосим Тўхтасинов хонадонига ҳам ташриф буюрилди. Учрашув давомида Андижон футболининг ёрқин тарихи ва Муҳаммадқосим Тўхтасиновнинг вилоят футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футболимиз фахрийсига эсдалик совғалари топширилди.




Камолиддин Алимов Андижон вилоятидан махсус

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика