Latest news

01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  0 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  9 23:45"Болонья" - "Ювентус"  3 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  15 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  3 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5

Анчелотти: "Реал" биринчи таймда зўр ўйнади, иккинчисида эса ҳаракатчанликни пасайтирди" News

Анчелотти: "Реал" биринчи таймда зўр ўйнади, иккинчисида эса ҳаракатчанликни пасайтирди"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Атлетик"ка қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

Мадрид клуби чемпионатни ғалаба билан бошлади. 2:0 ҳисобида якунланган учрашувда голларни Родриго ҳамда Жуд Беллингем киритди.

"Биринчи бўлим жуда зўр ўтди, ҳаракатчанлик катта бўлди, муваффақиятга ҳам эришдик: гол урдик, иккинчисини ҳам. Бироқ иккинчи бўлимда ҳаракатчанликни пасайтириб, ўйинни назорат қилишга ўтдик. Лекин биринчи бўлим биз учун зўр ўтди.

Футболчилар эътиборли ва иштиёққа тўла бўлиб ўйнашди, биз жамоавий иштиёқ намойиш қилдик, кўплаб яккакурашларда ғолиб бўлдик, биргаликда ҳимояландик, қуруқ ҳисоб - энг ижобий ҳолат. Бу биз учун эътиборли баҳс бўлди: биринчи бўлимни юқори даражада ўтказиб, иккинчи бўлимни назорат қилдик.

Беллингем? У зўр футболчи, характери бор, бу ерда эканлигидан жуда хурсанд, биз учун жуда муҳим трансфер бўлди", - деди Анчелотти.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика