Latest news

Анчелотти: "Энди "Реал"га иштиёқ бериш жуда қийин бўлади" News

Анчелотти: "Энди "Реал"га иштиёқ бериш жуда қийин бўлади"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Севилья"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Мавсумни яхши нотада якунлашни истаймиз. Футболчиларга ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун иштиёқ бериш деярли имконсиз бўлмоқда. Бироқ биз ўйинларни яхши ўтказишни истаймиз.

Ўйин давомида футболчилар секинлик билан ишончни қайтариб олишди. Жамоанинг ўйини менга ёқди.

ЖЧ-2022дан кейин Родриго етакчилик ролини ўзига олди, у кўплаб ўйинларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширмоқда. Унинг маҳоратига умуман шубхам йўқ. Ҳужумнинг исталган нуқтасида ўйнай олади. Марказда унинг курашларда ғалаба қилиши жуда қийин. Лекин қарши ҳужумларда у жуда хавфли", - деди Анчелотти.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика