Latest news

18:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  8 18:05Футзал. ОКМК ярим финалнинг жавоб баҳсида БМБ билан тўқнаш келмоқда  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  16 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  17 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   9 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3

Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди News

Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди

Бразилия Футбол Конфедерацияси "Реал" устози Карло Анчелоттини терма бош мураббийи лавозимига таклиф қилмоқда.

Футбол бўйича мамлакатнинг бош ташкилоти мавсум охирига қадар Мадрид клуби устозини кутиб туришдан мамнун бўлади. Унгача эса термани U-20 терма жамоа устози Рамон Менезес бошқариб туради. Италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам бунга қизиқиб қолгани айтилмоқда.

Жанубий Америка мамлакатининг Анчелоттини таъқиб қилаётганининг асосий сабаби у "Реал"да Родриго, Винисиус Жуниор, Эдер Милитао ва Каземиро (ҳозир "Манчестер Юнайтед"да) билан ишлаганлигида.

Футбол Конфедерацияси президенти Эднальдо Родригес яқин орада "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес билан учрашиб, расмий таклифни билдирмоқчи.

63 ёши Карло Анчелотти 2021 йилнинг июль ойида Мадрид клуби бошқарувига қайтган эди. Унинг испан клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойида якун топади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика