Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди News

Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди

Бразилия Футбол Конфедерацияси "Реал" устози Карло Анчелоттини терма бош мураббийи лавозимига таклиф қилмоқда.

Футбол бўйича мамлакатнинг бош ташкилоти мавсум охирига қадар Мадрид клуби устозини кутиб туришдан мамнун бўлади. Унгача эса термани U-20 терма жамоа устози Рамон Менезес бошқариб туради. Италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам бунга қизиқиб қолгани айтилмоқда.

Жанубий Америка мамлакатининг Анчелоттини таъқиб қилаётганининг асосий сабаби у "Реал"да Родриго, Винисиус Жуниор, Эдер Милитао ва Каземиро (ҳозир "Манчестер Юнайтед"да) билан ишлаганлигида.

Футбол Конфедерацияси президенти Эднальдо Родригес яқин орада "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес билан учрашиб, расмий таклифни билдирмоқчи.

63 ёши Карло Анчелотти 2021 йилнинг июль ойида Мадрид клуби бошқарувига қайтган эди. Унинг испан клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойида якун топади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика