Latest news

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  2 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  4 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  10 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Анчелотти Бензема "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлашини тасдиқлади News

Анчелотти Бензема "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлашини тасдиқлади

Карло Анчелотти Ла Лиганинг навбатдаги туридаги "Осасуна"га қарши баҳсни Карим Бензема асосий таркибда бошлашини маълум қилди.

Француз Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги 6 сентябрь куни ўтган "Селтик"га қарши учрашувда (3:0) жароҳат олганди. Ўшанда Карим 30-дақиқада майдонни тарк этган ва жароҳатини даволаш билан банд бўлди.

"Бензема билан барчаси жойида ва у эртага асосий таркибда бўлади. Жисмонан у ажойиб ҳолатда. У бизнинг сардоримиз ва ўйинда иштирок этади".

Каримнинг жароҳатгача ўтказган охирги ўйинларидаги спорт формаси ҳақида
"У охирги турларда гол ура олмади, чунки майдонга тушмади. Карим яхши ҳолатда, машғулотларда одатдаги режимда иштирок этди ва одатдаги ҳолатига қайтди.

Кўрамиз, Карим ўйинсиз ўтказган қисқа даврдан кейин ўзини қандай кўрсатаркин. У шунчаки ажойиб футболчи", – деди "Реал" устози.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика