Latest news

11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  3 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  10 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  11 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  50 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  2 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди News

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди

ПРО-Лига мусобақаси айни қизиган паллада Термизнинг “Сурхон” жамоаси барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда.

“А” гуруҳи қатнашчиси бўлган “Сурхон” бу йил ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйганди. Аммо жамоанинг ишлари кўнгилдагидек кечаётгани йўқ. Шу боис раҳбарият куни-кеча бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Тажрибали Игорь Шквирин ўз аризасига биноан истеъфога чиққан бўлса, унинг ўрнига жорий мавсум бошида “Сурхон”да бош мураббий Дилшод Нуралиевга яқиндан ёрдам берган Рифат Акрамхўжаев таклиф этилди. Маълумот учун Акрамхўжаев бунгача ҳам бош мураббий сифатида собиқ – “NBU-Осиё” жамоасини бошқарганди. Эндиликда у “Сурхон”ни кучлилар сафига қайтариш учун астойдил уриниб кўради.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сабаби термизликлар чемпионатнинг айни ўртасига келганида тажрибали футболчилар – Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиевни ҳам ортга қайтаришга қарор қилди. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу трио ёзги трансфер ойнасида термизликлар билан хайрлашганди. Эндиликда улар навбатдаги турдан бошлаб яна жамоага ёрдам бериш эхтимоли юқори. Шу ўринда ушбу масала бўйича ҳар кимда турли саволлар туғилиши табиий ва бунга жавобан шуни айтиш ўринлики, “Сурхон” футбол клуби Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ҳамда Фарҳод Тожиевни трансфер ойнаси чоғида футболчилар рўйхатидан чиқариб юбормаган. Акс холда уларнинг яна термизликлар сафига қайтишига хожат қолмасди.  



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика