Ана холос! МЮ Алекс Фергюсонга "Олд Траффорд"да ўйиндан кейин кийиниш хонасига киришни тақиқлаб қўйди
16 oct 15:42
News
Ана холос! МЮ Алекс Фергюсонга "Олд Траффорд"да ўйиндан кейин кийиниш хонасига киришни тақиқлаб қўйди
Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ҳаражатларни қисқартириш мақсадида 82 ёшли Фергюсонга клуб элчиси сифатида тўлаб келинган иш ҳақини энди бермаслиги маълум бўлганди. Собиқ мураббий клубдаги бу лавозимда йилига 2 миллион фунт ишлаб топган.
"Daily Mail" нашрининг ёзишича, клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий Фергюсондан "Олд Траффорд" стадионида кийиниш хонасига кирмасликни сўрашган.
МЮдагилар Фергюсонга жамоа кийиниш хонасига кириш тақиқланганини рад этишмоқда, аммо клубда айтишларича, энди у ерга ким кириши ва кимлар кирмаслиги ҳақида янгиланган маълумот мавжуд. Авваллари Фергюсон ўйинлардан кейин жамоанинг кийиниш хонасига бемалол кира оларди, лекин буни мунтазам равишда амалга оширмасди.
Қайд этилишича, жамоанинг кийиниш хонасига ташрифлар ўн йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" маданиятининг бир қисми бўлган. Фергюсон ва унинг ҳамкасблари, футбол кенгаши аъзолари Девид Гилл ва Майк Эделсон худди Сэр Бобби Чарлтон ва собиқ директор Морис Уоткинс каби ҳар доим севимли меҳмонлар бўлиб келишган.
Comments