Latest news

14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  1 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  3 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   17 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган News

Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган

Софьян Амрабат "Барселона"да ўйнаши кафолатланса, текинга ўйнашга тайёр эканини билдирган.

26 ёшли Амрабат Қатардаги Жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилардан бири бўлди. "Фиорентина" ярим ҳимоячиси ўтган ойда "Барса"нинг асосий трансфер нишонларидан бири бўлган эди. Бироқ Ла Лиганинг молиявий чекловлари сабабли Каталония клуби итальян жамоасини Амрабатни қўйиб юборишга кўндира оладиган таклиф жўната олмади.

Агар улар келишувга эришганларида Амрабат мавсум охирига қадар маошидан воз кечишга рози бўларди. "Камп Ноу"да ўйнаш унга ўзини каттароқ жамоада ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлиши тайин эди.

Испан клуби Ла Лига томонидан қаттиқ молиявий назорат остида ва "Барса"да ҳозир футболчиларнинг маошлари бўйича жуда кам жой қолган. 

"Барселона" Амрабатни ёзгача ижарага олиб, кейин уни бутунлай ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлаётганди. Бироқ ижара учун 4 млн евро ва кейинроқ трансфер учун 36 млн евро "Фиорентина"ни васвасага сола олмади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика