Latest news

22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  49 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  1 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  8 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  21 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  45 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  60 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик" News

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик"

Ҳужумчи Амирбек Саидов Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси тўпурари бўлди.

Унинг Англия, Канадага урган голлари ғалабаларда муҳим роль ўйнади. Кеча тантанали кутиб олиш маросимида Амирбек Саидов ва унинг отаси Алишер Ниязовга микрафон тутдик. 

"Мусобақани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдик. Нафақат ўғлим Амирбек, балки бутун терма жамоамиз учун хурсандман. Терма жамоа мураббийлари, шифокорлари, раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бутун жамоа бирлашиб, муносиб натижа кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи гол уришни, ўзини кўрсатишни истайди. Амирбекнинг голларида барчанинг меҳнати бор. Бу – лотерея. Умуман, терма жамоадаги барча ўйинчилар борларини бергани кўриниб турди. 

Эндиликда барчаси ўзига боғлиқ. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, катта жамоаларда ҳам ўйнайди. Мен бунга ишонаман", – деди футболчининг отаси Алишер Ниязов.



"Жаҳон чемпионати юқори кайфиятда ўтди. Кўрганингиздек, биз кўпроғига лойиқ эдик. Мақсадимиз чемпионлик эди. Умуман, барчаси аъло даражада ўтди. Бошида бироз темпга киришиш қийин бўлганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик. Майдонда Англиями ёки Франция, барча рақибни мағлуб этишга тайёр эдик. Майдонда улар бир хил рақибга айланади", – деди Амирбек Саидов.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика