Latest news

20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  4 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0

Амир Галенои: "Пахтакор"ни икки ўйинда мағлуб этсак гуруҳдан чиқамиз" News

Амир Галенои: "Пахтакор"ни икки ўйинда мағлуб этсак гуруҳдан чиқамиз"

"Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Амир Галенои қатнашди.
Унга дарвозабон Муҳаммад Ризо Акбари ҳамроҳлик қилди.

"Тошкентга 3 ёки 4-марта ташриф буюрдим. Бу ерда дўстларим жуда кўп. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяни жуда яхши танийман. “Пахтакор" жуда кучли жамоа. Рақиб олий лигада мавсумни 2та ғалаба билан бошлади. Учрашув шиддатли кечиши аниқ. Эртага тезкорлик эвазига ғалаба қозонишни истаймиз”, - дейди Галенои.

“Осиё чемпионлар лигасини 2та ғалаба билан бошладик. Эртанги ўйиндаги ғалаба бизга кейинги босқичга чиқишда катта ёрдам бериши мумкин”, - дейди Муҳаммад Ризо Акбари.



- Рақиб майдонида ўйнайсизлар. Бу сизларга қанчалик таъсир қилади?

- Ҳар бир ўйинда гол уриш учун имконият бўлади. “Ал Жазира”га қарши сафардаги ўйинда босим яратиб гол уришга эришдик. “Пахтакор”га қарши икки ўйинда ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқиш вазифасини бажарамиз.

- Эрон клублари сўнгги йилларда халқаро майдонда катта натижаларга эриша олишмаяпти. Сўнгги бор “Сепахон” 2007 йил ОЧЛ финалига чиққанди. Сизларда бу мусобақада олдингизга вазифа қўйилмайдими ёки жамоаларнинг кучи бундан ортиғига етимайдими?
- Жуда яхши савол бўлди. Бунинг сабаби тақвимдан бўлиши мумкин. ОЧЛ тақвими ғарб минтақасига ноқулай тузилган. Чорак финалга чиқсак кузда Эронда чемпионат якунланган бўлади. Бу шарқий минтақадаги клубларга қулайроқ.



- Жамоада 4 нафар легионер бор. Аммо дастлабки 2 турда фақат Аугусто тўлиқ ўйнади. Қолган легионерлар фақат захирадан тушишди.
- Қолган легионерларни Эрон чемпионатида ўйнатаяпмиз. ОЧЛда эса Аугустога ишонч билдирдик. У майдонга тушганида 2та ғалабага эришдик, демак биз тўғри таркиб танлаганмиз. Эртага Карлос Кардосо майдонга тушишга тайёр. Аксинча Аугусто эндигина жамоага қўшилди. Шу боис эртага таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

- “Пахтакор”нинг қайси футболчисидан кўпроқ хавф кутаяпсиз?
Муҳаммад Ризо Акбари:
- Рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Жамоанинг ҳужум чизиғидаги футболчилар жуда кучли эканини биламиз. Эртага ҳимоячилар билан бирга уларга гол уриш имкониятини бермаймиз деб умид қиламан.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика