Latest news

10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  1 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  3 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  11 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  16 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  130 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6

Амет Мемет: "Кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз" News

Амет Мемет: "Кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз"

“Нефтчи” иккинчи даврани омадли бошлади. Жамоа кеча ўзи учун бироз ноқулай рақиб бўлган “Шўртан”ни қабул қилди.
Учрашувда Отабек Исроиловнинг дубли фарғоналикларга уч очко келтирди. Мазкур ўйиндан сўнг, фарғоналиклар устози Амет Меметнинг фикрларини тингладик.

- Амет Абдуллаевич, аввало жамоангизнинг бугунги ғалабаси билан табриклаймиз. Учрашув ҳусусида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин жуда мураккаб кечди. Қандай бўлмасин стадионга келган мухлисларимизни хурсанд қилмасак бўлмасди. Шунинг учун натижага кўрсатишга мажбур эдик. Бунинг уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Ғалаба қозониш ҳамиша ёқимли.

Бугун жамоам ўз ўйинини тўлиқ кўрсатди дея олмайман. Давралар оралиғида таркибимизга бир қатор янги футболчиларни жалб этдик. Уларнинг олдинги ўйинчилар билан тўлиқ тушуниб кетишлари учун озгина вақт керак бўлади.

Тошкентда ташкил этилган йиғин давомида бир нечта синов-назорат баҳсларида иштирок этдик. Ана шу ўйинларда йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Олдинда қилинадиган ишлар кўп ҳали. Ўйлайманки, вақт ўтгани сари, турдан-турга ўйинимиз янада шаклланиб боради.

Бугунги ўйинда оптимал таркибни туширишни имкони бўлмади. Албатта, бунга бир қатор ўзига хос сабаблар бор. Хусусан, Бахтиёр Ёқубов ва Ғулом Ўруновда жароҳат мавжуд. Ёқубов қанотда тезкор ҳаракатлари билан доим ижобий таассурот қолдириб келган. Ўрунов эса Пахтакорда марказий ярим ҳимояда барқарор ўйин намойиш этган. Ҳар иккаласи ҳам маҳоратли футболчилардир. Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Ғуломни шерлардан трансферини тўлиқ сотиб олдик. Эндиликда футболчи Нефтчига тегишли.  

Умуман олганда, ҳозирги таркибимиздан қониқиш хосил қилмоқдаман. Айниқса, дарвозабонлардан кўнглим тўқ. Бугунги ўйинда дарвозамизни қўриқлаган Ғайрат Ҳасановни маҳоратли посбон деб биламан.

Чемпионатни кучли олтиликда якунлашга ҳаракат қиламиз. Учликдаги жамоалар билан ўртамиздаги очколар фарқи кўп. Лекин биз ҳар бир ўйинда очко жамғариб, имкон қадар юқори ўринни банд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика