Latest news

08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  2 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  23 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  0 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  26 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  2 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  14 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  113 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  81 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  91 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1097

Амал Шавкетов: "Испаниянинг “Бетис" клубига ўтишим мумкин эди" News

Амал Шавкетов: "Испаниянинг “Бетис" клубига ўтишим мумкин эди"

Аввал хабар берганимиздек, ПРО-Лига вакили Яйпаннинг "Турон" жамоаси ёзги трансферлар вақтида ёш иқтидорли посбон Амал Шавкетовни таркибга қўшиб олди.

Сайтимиз мухбири мазкур футболчи билан боғланиб, интервью ташкил этди.

- Салом! Амал Шавкетовнинг футболга кириб келиши ҳақида айтиб берсангиз...


- Биласизми, мен болалигимданоқ футболни жуда яхши кўрардим. Шундан келиб чиққан холда ўзимни бутунлай футболга бахш этганман. Болалигимда, адашмасам 6 ёш эдим, ота-онам билан Украинага кўчиб ўтгандик. Шу пайтларда отам мени ҳоккей ўйнашимни истади, лекин мен футболни жуда яхши кўришимни айтдим. Бу орада мен Киевнинг "Динамо” клубида танловдан ўтиб, жамоа сафига қўшилдим. Ўшанда 150 нафар номзоддан фақатгина 40 киши танлаб олинган эдик. Шу тариқа футболга кириб келдим.

- ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, сиз Англиянинг "Лестер" жамоасида тажриба тўплагансиз, бу ростми?


- Бу айни мен кутган савол. Очиғини айтганда, ўзим шу вазиятга ойдинлик киритмоқчи эдим. Мени "Лестер" академияси тарбияланувчиси сифатида эътироф этган бир неча манбаларни кўрдим, лекин бу хабарлар ёлғон. Ортда қолган 2 йил давомида Англияда айнан "Лестер" яқинидаги кучли академияда тажриба тўпладим, бу “Брук-Хаус" деб номланган академия. Биз лигада турли академияларга қарши ўйин ўтказдик, жумладан "Лестер" академиясига қарши баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этганмиз. Шунингдек, "Ноттингем Форест", "Шеффилд Юнайтед" ва "Лидс" клублари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказганмиз. Умуман олганда Англияда жуда яхши даражадаги ўйинлар ўтказганман.



- "Турон" клубига қўшилиш жараёни қандай кечди?


- Пандемия сабаб мен хориждан юртимизга қайтиб келдим. Бу орада менда бирон клуб билан шартномам йўқ эди. Кунларнинг бирида таниқли мураббий Отабек Ғуломхўжаев мени ПРО-Лига вакили "Турон" жамоасига тавсия этганлигини айтиб қўнғироқ қилди. Мен тез орада клуб базасига келдим, кўрикдан ўтдим, жамоа менга шартнома таклиф қилди. Биласизми, ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Берилган имконият ва яратиб берилаётган шароит учун "Турон" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабидан миннатдорман.

- Амал Шавкетов бугунги кунга қадар қайси жамоалар сафида ўйнаган?


- Айтиб ўтганимдек, илк жамоам Киевнинг "Динамо" клуби бўлган. Узоқ вақт давомида бу академияда ўйнаганман. Кейинроқ Англияга кўчиб ўтдим. У ерда "Брук Хаус" академиясида ўйнадим. Менинг Испания клубларидан бири таркибига қўшилишим мумкинлиги ҳақида айтадиган бўлсам, у ерга “CD Gerena” номли учинчи двизион клубини кўриш учун борганман. Бироқ бу орада агентим мен билан боғланиб, "Реал Бетис" жамоасига ўтишим ҳақида айтди. Мен "Бетис" билан 1 ой давомида машғулотлар ўтказдим, лекин пандемия ва виза муаммолари сабаб мен у ерда кўп қололмадим. Шундан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, айтиб ўтганимдек "Турон" таркибига қўшилдим.

Агар терма жамоа таркибидаги ўйинларим ҳақида айтадиган бўлсам, ёшлар жамоаси таркибида Наманган шаҳрида Берлин академиясига қарши ўйнаганмиз. Биласизми, ўша ўйинда мухлислар атмосфераси жуда юқори эди ва менда ажойиб таасурот қолдирган.

Шунингдек, мен ёшлар терма жамоамиз билан Тожикистонда бўлиб ўтган "CAFA-2019” турнирида иштирок этдим. Биз у ерда 3-ўринни қўлга киритганмиз.




- Ўзбекистон ПРО-Лигаси ҳақида таасуротларингиз қандай?


- Очиғи, ПРО-Лигадаги рақобат мени ҳайратда қолдирди. Айни дамда ушбу лигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, барчада Суперлигага чиқиш учун имконият мавжуд. Бундан ташқари ушбу лига ривожига ҳисса қўшиб келаётган телевизион намойишларни ҳам алоҳида эътироф этиш керак.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика