Аллегри Нидерландия термасини бошқариш эҳтимоли бор
06 sep 2020 21:30
News
Аллегри Нидерландия термасини бошқариш эҳтимоли бор
“Ювентус” собиқ устози Массимилиано Аллегрига Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи таклиф юборган.
Қайд этилишича, Хенк тен Кате ушбу лавозимни эгаллаш учун асосий номзод бўлиб турибди. Бироқ, музокаралар биринчи Аллегри билан ўтказилган, ўз навбатида италиялик мутахассис қарор қабул қилишга шошилмаяпти.
Ҳозирда Нидерландия ТЖни вақтинча Дуайт Лодевейтс бошқармоқда. Терма унинг қўл остида илк учрашувини Миллатлар Лигаси доирасида Польшага (1:0) қарши ўтказди.
Аллегри 2019 йилдан буён ишсиз. У “Юве” билан беш бор Италия чемпионлигини қўлга киритиб, тўрт марта мамлакат кубоги ва 2 бор Суперкубокда зафар қучганди.
Link :
Source : Sky Sport Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments