Аллегри: "Милан" билан баҳс муҳим, аммо "Юве"ни Лиссабонда муҳимроқ ўйин кутиб турибди" News

Аллегри: "Милан" билан баҳс муҳим, аммо "Юве"ни Лиссабонда муҳимроқ ўйин кутиб турибди"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Милан"га қарши бўлиб ўтадиган А Сериянинг 11-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Эртага бизни яхши имтиҳон кутиб турибди, аммо бу босқичда муҳимроқ ўйинлар бор, уларнинг бири - Лиссабонда ўтади. Чемпионатда учта жамоа биздан тепада, аммо чемпион сўнгги турда аниқланади. Ишлашда давом этиш лозим. Эртага Бонуччи ўйнамаслиги ёмон, уни шундай баҳсда кўришдан хурсанд бўлардим. Ўтган йили "Сан-Сиро"да мағлуб бўлдик, шу сабабли бу йил очко олмоқчимиз. Футболчиларим ўз хатоларини тушунишди ва эртага камроқ техник камчиликни кўрамиз деган умиддаман" - дейди Аллегри.

"Милан" - "Ювентус" учрашуви 28 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика