Алиссон ва Жота "Сити"га қарши кечадиган Англия Суперкубоги баҳсида қатнашмайди
		
		28 jul 2022 19:29
        News	
	 
				 
				Алиссон ва Жота "Сити"га қарши кечадиган Англия Суперкубоги баҳсида қатнашмайди
Шанба куни "Ливерпуль" "Кинг Пауэр"да "Сити"га қарши ўйин билан янги мавсумни бошлайди. Ушбу ўйинда "қизиллар" дарвозасини Адриан қўриқлайди, чунки  Куивин Келлехер ҳам сафда эмас.
"Алиссон ва Диогу ўйинда иштирок этолмайди. Али бугун кечагидан кўра бир оз кўпроқ машғулот ўтказди, шунинг учун у Премьер-лига 1-тури доирасидаги "Фулхэм" билан учрашувга албатта тайёр бўлади, аммо бу уикендда эмас.
Диогу билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. У сафда эмас. Унга ҳали вақт керак", – деди "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп.
Қолаверса, қорин бўшлиғидаги муаммолар туфайли Алиссон бутун мавсум олдидан бор-йўғи 45 дақиқа ўйнади. Жота эса июнь ойида Португалия ихтиёридан жароҳат билан қайтди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" – "Манчестер Сити" ўйини 30 июль куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments